Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Шавкатжон Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил етиш. Aдвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Yu580.
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Aкадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Aкадемияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Джурайев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, доцент; Шайзаков Шодиёр Ибрагимович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув ва сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати институтини такомиллаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари ва топши-риқлари, прокуратура ҳайъатлари қарорлари, тегишли прокурорларнинг топшириқ ва кўрсатмалари қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбирларини ўтказишга асос бўлишини киритиш таклифи асослантирилган;
прокуратура органларининг сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда жамоатчиликнинг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида прокурор назорати тадбирлари қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хабарлар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик аҳволи ва жиноятчилик ҳолати таҳлили прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қилган ҳолларда ўтказилиши тўғрисидаги нормани қонунчиликка киритиш таклифи асослантирилган;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг ижро етилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети ҳисобланиши тўғрисидаги нормани қонунчиликка киритиш таклифи асослантирилган;
сув тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширишда замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан, фан ютуқларидан фойдаланишни прокуратура тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаш муҳимлиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Сув кодексини ишлаб чиқиш ва унда сув муносабатларини тартибга солиш соҳадаги ваколатли давлат органларининг, шунингдек сув тўғрисидаги қонунчиликка риоя етилишини текшириш ва назорат қилишга масъул бўлган прокуратура органларининг вазифа ва функсияларини аниқлаштиришга қаратилган нормаларнинг киритилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий етилди:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарорлари ва топши-риқлари, прокуратура ҳайъатлари қарорлари, тегишли прокурорларнинг топшириқ ва кўрсатмалари қонунлар ижроси устидан прокурор назорати тадбирларини ўтказишга асос бўлишини киритиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси 46-моддаси учинчи қисмига киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 27 июндаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назорати институтини такомиллаштириш ва ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш имконини берган;
прокурор назорати тадбирлари қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги хабарлар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик аҳволи ва жиноятчилик ҳолати таҳлили прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қилган ҳолларда ўтказилиши тўғрисидаги нормани қонунчиликка киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси 46-моддаси иккинчи қисмига киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 27 июндаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши прокуратура органларининг сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда жамоатчиликнинг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиш имконини кенгайтиришга хизмат қилган;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг ижро етилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назорат предмети ҳисобланиши тўғрисидаги нормани қонунчиликка киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси 45-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 27 июндаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, айрим тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини прокуратура органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда текшириш имконини яратган;
сув тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини амалга оширишда замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан, фан ютуқларидан фойдаланишни прокуратура тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси 45-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 27 июндаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий етилиши прокуратура фаолиятини илмий, услубий жиҳатдан таъминланганлик даражасини оширишга, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан, фан ютуқларидан фойдаланишга, соҳада прокурор назоратини тамкомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларни фаоллаштиришга замин яратган;
Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг “Сув ресурсларининг давлат бошқаруви” номли ИИ бўлимидаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳамда бошқа органларнинг сув муносабатларини тартибга солиш соҳадаги ваколати” деб аталувчи 4-бобининг киритилишида, мазкур бобда 4-1-модда (Сув ресурсларининг давлат бошқаруви органлари), 4-2-модда (Сув муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари), 4-3-модда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ваколатлари), 4-4-модда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари), 4-5-модда (Сув миллий кенгаши ва унинг ваколатлари), 4-6-модда (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ваколатлари), 4-7-модда (Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг ваколатлари), 4-8-модда (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ваколатлари), 4-9-модда (Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сув муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари), 4-10-модда (Давлат органларининг сув ресурсларини бошқариш бўйича ваколатларининг ҳуқуқий ворислиги), 4-11-модда (Сувлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати) ва 4-12-модда (Сув тўғрисидаги қонунчиликка риоя етилишини прокуратура органлари томонидан текшириш ва назорат қилиш) киритилишига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 24 майдаги 01/26-1161-сοн далолатномаси). Мазкур таклиф сув муносабатларини тартибга солиш соҳадаги ваколатли давлат органларининг, шунингдек сув тўғрисидаги қонунчиликка риоя етилишини текшириш ва назорат қилишга масъул бўлган прокуратура органларининг вазифа ва функсияларини аниқлаштиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish