Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Ойбек Султонбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дастлабки тергов органларининг профилактик фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил етиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Yu802.
Илмий раҳбар: Рахимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор; Салаев Нодирбек Сапарбайевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар субйекти бўлган дастлабки тергов органларининг профилактик фаолиятини ташкил етиш ва уни такомиллаштириш, бу борада прокурор назоратини янада кучайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастлабки тергов органларининг профилактик фаолиятини амалга оширишда жиноят сабаблари ва унинг келиб чиқишига имкон яратган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф етиш борасида масъул давлат органларига тақдимномалар киритишни тартибга солувчи жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини такомиллаштириш зарурлиги асослаб берилган;
тергов ва суриштирув ходимларининг жиноятларни ўз вақтида фош етиш, қонуний, адолатли ва холис тергов қилишдаги ролини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор тажрибасини оммалаштириш, ўз касбий маҳоратини мақсадли ва мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ҳамда ходимларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун муносиб рағбатлантириш мақсадида махсус малака даражасини белгилаш мезонлари ва уни бериш тартибига оид тавсиялар ишлаб чиқилган;
жиноят ишлари бўйича терговни тўла, ҳар томонлама ва холисона олиб борилишини таъминлаш учун дастлабки тергов ҳамда тезкор-қидирув ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, ушбу жараёнга бирдек даҳлдорлик муносабатини шакллантириш ва уларнинг жиноятнинг сабабларини ва унинг содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш мажбуриятини янада ошириш мақсадида жиноят-процессуал қонунчиликнинг масхус моддасига қўшимча киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
жиноятнинг сабабларини ва унинг содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни тўлақонли бартараф еитилишини, келгусида бу каби жиноятларни такроран содир етилмаслигини таъминлаш ҳамда бу борада барчанинг бирдек масъулиятини ошириш мақсадида иш бўйича киритиладиган тақдимномаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда уларни муҳокама етилиши натижаларини талаб қилиб олиши шартлиги ҳамда ижрочи ташкилотга топшириқни муддатида сўзсиз бажариш мажбуриятини юклаш ҳақида жиноят-процессуал кодексига таклиф ишлаб чиқилган;
давлат ва жамият манфаатлари, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида тергов қилинаётган жиноят иши доирасида тақдимномани киритган масъул шахс, ошкор етилмайдиган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши юзасидан таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дастлабки тергов органларининг жиноятларни профилактикаси фаолиятига оид назарий-ҳуқуқий билимларни ривожлантириш ҳамда қонун нормаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дастлабки тергов органларининг профилактик фаолиятини амалга оширишда жиноят сабаблари ва унинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф етиш борасида масъул давлат органларига тақдимномалар киритиш билан боғлиқ жиноят-процессуал қонунчилик нормаларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар орқали Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, ДХХ, Олий суд, Давлат божхона қўмитаси раислари ва ИИВнинг «Жиноят иши юритиш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф етиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма кўрсатмасининг 13-банди шакллантирилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2022-йил 2-декабрдаги 27/2-312-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши дастлабки тергов органлари томонидан иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Тақдимномаларни киритишда ошкор етилмайдиган ҳолатларни инобатга олиши, жумладан: давлат сирлари мавжуд бўлган ёки махфийлик даражаси берилган жиноят ишлари бўйича давлат сирлари ошкор қилиниши ёхуд махфийлик қоидалари бузилишига, жинсий еркинликка қарши жиноятлар бўйича жабрланувчининг шахси ва яшаш жойи ошкор қилинишига ҳамда фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларнинг ошкор қилинишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилди. Бу билан, дастлабки тергов органлари ҳуқуқбузарликларнинг содир етилишининг туб сабаблари аниқлаш ва унга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф етиш тизимига янгича ёндашувни шакллантириш, бунда терговчи фақатгина тегишли ташкилотга тақдимнома киритиш билан чекланиб қолмасдан, жиноятлар сабаблари ва уларнинг содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, давлат сирларини ошкор етилишини олдини олишга оид профилактик тадбирларни адолатли ташкиллаштирилишини йўлга қўйишга хизмат қилган;
содир етилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир етилишига имкон яратиб берган шарт-шароитларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок етувчи орган ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш механизмалари ва тартиблари ишлаб чиқилиб, қонуности нормаларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-сентябрдаги “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир етилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 565-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-банди шакллантирилилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 2 декабрдаги 12-15-15-сон маълумотномаси). Мазкур механизм ва тартибларни жорий етиш орқали, жиноят ишлари муҳокамасида ошкор етилиши ҳамда муҳокама қилинишига йўл қўйилмайдиган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда;
тергов ва суриштирув ходимларининг жиноятларни ўз вақтида фош етиш, қонуний, адолатли ва холис тергов қилишдаги ролини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор тажрибасини оммалаштириш, ўз касбий маҳоратини мақсадли ва мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш ҳамда ходимларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун муносиб рағбатлантириш мақсадида, махсус малака даражасини белгилаш мезонлари ва уни бериш тартибига оид ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 10-сентябрдаги 727-сон билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банди 4-хатбошиси шакллантирилилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-декабрдаги 12-15-16-сон маълумотномаси). Мазкур мезон ва тартибларни жорий етиш орқали, тергов ва суриштирув ходимлари томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларининг юритилиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ўз фаолиятига оид бошқа вазифаларни бажаришнинг сифати ва ҳажмини баҳолаш ва ушбу соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мумкинлиги асослаб берилган;
Қуролли Кучлар, давлат хавфсизлиги ва божхона органларида жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва бир хилда ижро етилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда бу борада уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан Бош прокурорнинг буйруқларига тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021-йил 7-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қуролли Кучлар, ДХХ ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги 241-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 7-банди 5-хатбошиси шакллантирилилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармасининг 2022-йил 2-декабрдаги 7/09-37-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолияти самарадорлигини ҳамда яқин ҳамкорлигини ва уюшган ҳолда ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирилишига, шу жумладан бу борада кўрилаётган чораларни баҳоланишига, мониторинг қилинишига ва уларнинг самарадорлигини оширилишига, тизимли камчиликлар юзага келишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқланишига, таҳлил қилинишига ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштирилиши йўли билан бартараф етилишига хизмат қилган;
дастлабки тергов органларининг профилактик фаолиятини тартибга солувчи асосий хужжат – Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг Олтинчи бўлими, 36-боби ва ундаги моддаларнинг номи ҳамда уларнинг мазмунини қайта кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунининг талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши бўйича ишлаб чиқилган таклифлар янги таҳрирда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг Олтинчи бўлими, 36-боби ва моддалари шакллантирилилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2022-йил 23-декабрдаги 27/2-356-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар дастлабки тергов органларининг жиноятларни олдини олиш ҳамда профилактика борасида амалиётда шаклланган бепарволик муносабатини бартараф қилиш, иш бўйича профилактик вазифаларни кетма-кетлигини яратиш, шу орқали бу йўналишни мувофиқлаштириш ҳамда жиноят процессуал қонунчиликдаги бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish