Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Диёрбек Шухрат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогъи номи): “Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкиллаштириш ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.07 - Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu487.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош прокуратура Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, доцент; Рамазонова Наргиза Абдурашидовна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкиллаштириш ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаётга, соғлиққа, жинсий еркинликка, оилага, ёшларга ва аҳлоққа, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятларни содир етганлик учун илгари ҳукм қилинганлик васийлик ва ҳомийликни рад етувчи жиноят турлари сифатида белгиланиши асосланган;
Болалар масалалари бўйича коммиссияларда зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли ва тўлоқонли бажарилишини таъминлаш мақсадида Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияларининг намунавий таркибида масъул котиб вазифасини Болаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари котибияти бошлиғи, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркибида еса масъул котиб вазифасини туман ҳокимлигидаги Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи бажариши лозимлиги асослаб берилган;
йетим болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йетим болаларга тураржойлар ажратилиши таъминланмаган ҳолларда туман (шаҳар) прокуратуралари туман (шаҳар) ҳокимликларига қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф етиш юзасидан тақдимнома киритилиши зарурлиги ушбу соҳани бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида белгилаб берилиши лозимлиги асослаб берилган;
васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат олиб бориш, васийликдаги ва ҳомийликдаги вояга йетмаган шахсларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бошланғич профессионал таълимга жалб етишни таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назоратни ташкил етиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқи кафолатлари ҳақидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш ҳамда меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларида ва Республика ўқув-тарбия муассасаларида вояга йетмаганлар ҳуқуқлари амалга оширилиши устидан назоратни ташкил етиш, болаларга нисбатан баданга шикаст йетказиш ва болалар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш сабабларини таҳлил қилиш Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифалари сифатида белгилаш лозимлиги илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини ташкиллаштириш ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳаётга, соғлиққа, жинсий еркинликка, оилага, ёшларга ва аҳлоққа, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятларни содир етганлик учун илгари ҳукм қилинганлик васийлик ва ҳомийликни рад етувчи жиноят турлари сифатида белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни 
22-моддаси 6-хатбошисига ўзгартириш ва қўшимча киритишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021-йил 8-ноябрдаги 30/16-21-95-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши муқаддам қасддан жиноят содир етган шахслар томонидан васийлик ва ҳомийликка тайинланиш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилашга хизмат қилган;
Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияларининг намунавий таркибида масъул котиб вазифасини Болаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари котибияти бошлиғи, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркибида еса масъул котиб вазифасини туман ҳокимлигидаги Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи бажариши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6275-сонли Фармони 2-иловаси 
19-банди ҳамда 3-иловаси 15-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021-йил 9-августдаги 30/8-21-1139-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши болалар масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифа ва фунцияларини бажариш тартибини белгилашга хизмат қилган;
белгиланган муддатларда йетим болага уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечикишлар кузатилган тақдирда туман (шаҳар) прокуратуралари туман (шаҳар) ҳокимликларига қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф етиш юзасидан тақдимнома киритилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 25-октябрдаги 656-сонли қарори билан тасдиқланган “Йетим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 51-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ушбу соҳада ваколатли идора ва мансабдор шахслар томонидан қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, шунингдек йетим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилган;
васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат олиб бориш, васийликдаги ва ҳомийликдаги вояга йетмаган шахсларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бошланғич профессионал таълимга жалб етишни таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назоратни ташкил етиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқи кафолатлари ҳақидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш ҳамда меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларида ва Республика ўқув-тарбия муассасаларида вояга йетмаганлар ҳуқуқлари амалга оширилиши устидан назоратни ташкил етиш, болаларга нисбатан баданга шикаст йетказиш ва болалар билан шафқациз муносабатда бўлиш сабабларини таҳлил қилиш Бош прокуратуранинг Вояга йетмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг назорат обйекти сифатида белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021-йил 25-майда қабул қилинган 228-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Вояга йетмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 2-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021-йил 9-сентябрдаги 30/8-21-1140-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши Бош прокуратуранинг Вояга йетмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда ҳудудий прокуратура органлари томонидан вояга йетмаганлар соҳасида назоратни самарали ташкил етиш ва бу соҳада бажарилиши лозим бўлган вазифаларни тўлақонли белгилаб олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish