Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Зойир Тошкановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигининг статистик тадқиқи, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1492.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Асрақулов Абдураҳмон Султонович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудлари бўйича аҳоли бандлигини иқтисодий–статистик таҳлил қилиш, комплекс статистик баҳолаш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ресурслари балансини тузиш услубияти “корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг доимий яшаш манзили”ни ҳисобга олишнинг йиғма статистик кўрсаткичларини шаҳар ва туманлар кесимида ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
аҳолининг “ўзини-ўзи банд қилганлар” тоифасини миллий иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар таркибига киритиш орқали меҳнат ресурслари балансини статистик баҳолаш усули такомиллаштирилган;
миллий меҳнат статистикасининг агрегат кўрсаткичлари тизимини “ходимларнинг тоифалар ва жинслар бўйича сони” ҳамда “аралаш даромадлар” индикаторларини қўшиш орқали кенгайтириш таклиф этилган;
республикада аҳоли бандлигининг эконометрик моделини тузиш асосида 2022-2026 йиллар учун кўп вариантли статистик прогноз кўрсаткичлари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлигининг статистик тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
меҳнат ресурслари балансини тузиш услубияти “корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг доимий яшаш манзили”ни ҳисобга олишнинг йиғма статистик кўрсаткичларини шаҳар ва туманлар кесимида ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–366-сон қарорининг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги 01/00-03/09-9115-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар мамлакатда меҳнат ресурслари балансини шакллантириш жараёнида ҳудудлардаги меҳнат ресурсларини ўз ҳудудида банд сифатида ҳисобга олиш мезонларини такомиллаштириш имконини берган; 
аҳолининг “ўзини-ўзи банд қилганлар” тоифасини миллий иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар таркибига киритиш орқали меҳнат ресурслари балансини статистик баҳолаш усули бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1011-сон қарорига 2023 йилдан эътиборан ўзгартириш киритиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг  2022 йил 11 октябрдаги 01/00-03/09-9115-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мамлакатимизда расмий секторда банд аҳоли сони ҳисобини юритиш тизимини услубий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий меҳнат статистикасининг агрегат кўрсаткичлари тизими “ходимларнинг тоифалар ва жинслар бўйича сони” ҳамда “аралаш даромадлар” индикаторларини қўшиш орқали кенгайтириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 28 майдаги “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги СҚ–297-IV-сон қарори билан тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 24.2-банди доирасида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 01/1-04-18/2-238-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатда мавжуд бўлмаган миллий меҳнат кўрсаткичлари ва тегишли гендер статистикасига оид индикаторларни шакллантириш ва таркибини кенгайтириш имконияти яратилган; 
республикада аҳоли бандлигининг эконометрик моделини тузиш асосида 2022-2026 йиллар учун тузилган кўп вариантли статистик прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2022 йил 29 сентябрдаги 01/1-04-18/2-238-сон маълумотномаси). Мазкур ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари мамлакатда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар ва йўналишларни белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish