Sayt test rejimida ishlamoqda

Урунов Равшанбек Садуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ҳудудларнинг барқарор ривожланиш мақсадларини статистик баҳолаш ва прогнозлаш(хоразм вилояти мисолида), 
08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt789.
Илмий раҳбар: Тошматов Зоир Худойберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Болтабой Атаниязов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Зуфар Акбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ҳудудларнинг барқарор ривожланиш йўлидаги мақсадларидан, аҳолини кам таъминланганлик даражасини статистик усулларда баҳолаш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини, аҳоли турмуш даражасига трансформацияси(омиллар таъсирининг таркибий ўзгариши)нинг эконометрик моделлари ишлаб чиқилган: ;
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш, аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш ва қолган аҳолини кам таъминланган улушига туширмаслик ишонч даражасини ошириш мақсадида “Байес омилини ҳисоблаш” ва “Монте-Карло усули” каби эконометрик моделлари таклиф қилинган: 
  ва  .
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолашнинг “дистрибутив”, “индикатив” ва “дескриптив” таҳлиллари таклиф қилинган;
иқтисодиётни барқарор ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар динамикасидаги ўзгаришларни баҳолашнинг кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш ва прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини, аҳоли турмуш даражасига трансформациясининг эконометрик моделлари ишлаб чиқилган ва бу Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, ҳамда Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий қилинган(Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 01/1-04-18/2-122-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги 02/1-408-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг барқарор ривожланиш мақсадларининг индикаторларини яхшилаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилувчи омиллар аниқланган;
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш мақсадида Байес статистикаси ҳамда Монте-Карло усули таклиф қилинган ва бу Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 01/1-04-18/2-122-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг иқтисодий барқарор ўсиши ҳамда иқтисодий ўсишда сифат омилларининг таъсири аниқ статистик баҳоланиб ва натижалари аниқланди ҳамда барқарор ривожланиш кўрсаткичларининг ўрта муддатли прогнозлари ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг барқарор ривожланишини статистик баҳолаш мақсадида таҳлил, индикатив  ва дескриптив таҳлил усуллари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятида жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 01/1-04-18/2-122-сон маълумотномаси). Натижада айни пайтда мамлакатда ҳудуд ва уларнинг шаҳар ҳамда туманларининг иқтисодий ривожланишларини кузатиб ва таҳлил қилиб бориш учун янги ёндашувлар ишлаб чиқилган;
иқтисодиётни барқарор ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар динамикасидаги ўзгаришларни баҳолашнинг кўп вариантли статистик прогнозлари ишлаб чиқилган ҳамда Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий қилинган (Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг 2022 йил 18 майдаги 02/1-408-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик орқали республика ва ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичлари прогноз қилинди ҳамда мамлакат иқтисодиёти 2021 йилга нисбаттан 2026 йилда 1,4 баробарга ўсиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish