Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатов Айбекнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қишлоқ меҳнат бозорининг самарали ривожланишини комплекс таҳлил этиш ва прогнозлаштириш (Фарғона вилояти мисолида), 
08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Iqt.137.
Илмий маслаҳатчи: Холмўминов Шойзоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01. 
Расмий оппонентлар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Зоир Худайберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умарова Муқаддас Аббасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида алоҳида олинган ҳудудда қишлоқ меҳнат бозорининг самарали ривожланишини иқтисодий-статистик комплекс очиб бериш ва прогнозлаштириш услубиётини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“меҳнат бозоридаги кескинлик даражаси”, “узоқ муддатли ишсизлик”, “инклюзив бандлик” ва “кам даромадли ишчи кучи” каби муҳим индикаторлар орқали қишлоқ меҳнат бозорининг ҳолати ва унинг динамик ривожланишини иқтисодий-статистик ҳамда эконометрик таҳлил этишда фойдаланиладиган кўрсаткичлари тизими такомиллаштирилган;
халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ бўлган қишлоқ меҳнат бозорининг ривожланиш даражасини ифодаловчи асосий мезонлари ва кўрсаткичларини иқтисодий-статистик таҳлил этиш асосида республикада илк бор “аҳолининг иш билан бандлик даражаси бўйича туманлар рейтинги”ни аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилган;
меҳнат бозорининг истиқболдаги кўрсаткичларни прогнозлаштиришда аниқланган имитацион моделлари таркиби қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини оширишга хизмат қиладиган “иқтисодий ўсиш” модели орқали такомиллаштирилган;
ривожланган мамлакатлар меҳнат бозорини таҳлил этиш асосида аҳолининг иш билан бандлик даражасини оширишда муҳим инфратузилмаларидан бири ҳисобланган “рекрутинг” фирмаларининг фаолият соҳаларини ва кўламини кенгайтириш зарурияти асосланган;
қишлоқ меҳнат бозорида ишчи кучи салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини барпо этиш ва малакали ишчи кучи таклифини оширишнинг прогноз параметрларини аниқлаш асосида Фарғона вилоятида қишлоқ меҳнат бозори самарали ривожланишининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ меҳнат бозори самарали ривожланишини комплекс таҳлил этиш ва прогнозлаштириш услубиётини ишлаб чиқиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
“меҳнат бозоридаги кескинлик даражаси”, “узоқ муддатли ишсизлик”, “инклюзив бандлик” ва “кам даромадли ишчи кучи” каби муҳим индикаторлар орқали қишлоқ меҳнат бозорининг ҳолати ва унинг динамик ривожланишини иқтисодий-статистик ҳамда эконометрик таҳлил этишда фойдаланиладиган кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 01/00-03/16-7975-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида қишлоқ меҳнат бозорини  самарали ривожланишини комплекс статистик таҳлил этиш услубиётидан фойдаланган ҳолда Фарғона вилоятида қишлоқ меҳнат бозорининг ҳолати ва ривожланиш динамикасини ифодаловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий-статистик таҳлили амалга оширилган;
халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ бўлган қишлоқ меҳнат бозорининг ривожланиш даражасини ифодаловчи асосий мезонлари ва кўрсаткичларини иқтисодий-статистик таҳлил этиш асосида республикада илк бор “аҳолининг иш билан бандлик даражаси бўйича туманлар рейтинги”ни аниқлаш услубиёти бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 01/00-03/16-7975-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолиси зич жойлашган, ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган Фарғона вилоятидаги 15 та туманларнинг аҳолининг иш билан бандлик даражаси бўйича рейтинги аниқланган; 
меҳнат бозорининг истиқболдаги кўрсаткичларни прогнозлаштиришда аниқланган имитацион моделлари таркиби қишлоқ аҳолисининг бандлик даражасини оширишга хизмат қиладиган “иқтисодий ўсиш”  модели орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 01/00-03/16-7975-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2025 йилга бориб ишчи кучининг меҳнат унумдорлиги 1,21 мартага ортиб,  ўртача  41,1 миллион сўмни ташкил этиши ҳамда туманларда аҳолининг бандлик даражасининг қўшимча ўсиш суръати 24,2 фоизни ташкил этиши аниқланган;
ривожланган мамлакатлар меҳнат бозорини таҳлил этиш асосида аҳолининг иш билан бандлик даражасини оширишда муҳим инфратузилмаларидан бири ҳисобланган “рекрутинг” фирмаларининг фаолият соҳаларини ва кўламини кенгайтириш зарурияти бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 01/00-03/16-7975-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётда қўлланилиши меҳнат бозорида аҳолини  иш билан бандлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг  меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий-услубий асосларини шакллантиришга ҳамда мамлакатимизда аҳолини ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланадиган 100 дан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият юритишига хизмат қилган; 
қишлоқ меҳнат бозорида ишчи кучи салоҳиятидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини барпо этиш ва малакали ишчи кучи таклифини оширишнинг прогноз параметрларини аниқлаш асосида Фарғона вилоятида қишлоқ меҳнат бозори самарали ривожланишининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 сентябрдаги 01/00-03/16-7975-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилоятида ортиқча ишчи кучининг бандлиги, янги иш ўринларини барпо этиш ва  малакали ишчи кучининг динамикасини ифодаловчи кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирган 2022-2025 йилларда қишлоқ меҳнат бозорини самарали ривожлантиришнинг асосий соҳа ва йўналишларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish