Sayt test rejimida ishlamoqda

Базаров Хуршид Мирзажановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий бойликлардан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2191.
Илмий раҳбар: Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзиев Фаррух Абдуллахожаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда табиий бойликлардан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини янада оширишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги нефть ва газ қудуқлари фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга ҳамда янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкасини қўллаш орқали нефть ва газ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш асосланган;
қазиб олинган фойдали қазилманинг ҳажмини қазиб олиш, бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташиш доирасида юзага келувчи технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқлаш таклифи асосланган; 
солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар, дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмаларни солиқ солиш объекти таркибидан чиқариш асосланган;
геология-қидирув ўтказиш учун ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб лицензия тўлови жорий қилиниши, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини республика бюджетига 70 фоиз, вилоят маҳаллий бюджетига 15 фоиз, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига 15 фоиз ҳажмда йўналтириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ресурслардан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
янги нефть ва газ қудуқлари фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга ҳамда янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкасини қўллаш орқали нефть ва газ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-741-сонли қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-75633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жорий йилда ишга туширилган 78 та коннинг 3136 млрд. сўмлик баланс қиймати бўйича 47 млрд. сўм миқдорида мол-мулк солиғидан имтиёз қўлланилган;
қазиб олинган фойдали қазилманинг ҳажмини қазиб олиш, бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва транспортда ташиш доирасида юзага келувчи технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-741-сонли қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-75633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдали қазилмани қазиб олиш ва қайта ишлаш доирасида юзага келувчи технологик йўқотишларни ҳисобга олиш орқали ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш имкони яратилган;
солиқ тўловчиларга берилган ер участкалари доирасида қазиб олинган (ажратиб олинган) ҳамда шахсий хўжалик ва маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар, дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмаларни солиқ солиш объекти таркибидан чиқариш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги ПФ- 6319-сон «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-75633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига геология-қидирув ишлари олиб борилаётган 169 та ер қаъри участкаси бўйича 1352 гектар ер юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган бўлган;
геология-қидирув ўтказиш учун ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб лицензия тўлови жорий қилиниши, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини республика бюджетига 70 фоиз, вилоят маҳаллий бюджетига 15 фоиз, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига 15 фоиз ҳажмда йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-5633-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини турли миқёсдаги бюджетлар ўртасида оқилона тақсимлаш орқали табиий бойликлардан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг таъсирчанлигини ошириш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish