Sayt test rejimida ishlamoqda

Анорбоева Бахтижамол Данияр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари иқтисодий фаолиятини статистик  тадқиқоти (Тошкент вилояти мисолида),
08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2022.2.PhD/Iqt2155.
Илмий раҳбар: Сиддиков Алишер Джуракулович, иқтисодиёт фанлари номзоди,  доцент  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01. 
Расмий оппонентлар: Султонбаева Мунирахон Баҳодировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ўтанов Бунёд Қувондиқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлардаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини  статистик баҳолаш ва  истиқболларини прогнозлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш мақсадида статистик кўрсаткичлар тизими «интеграл баҳолаш», «даврий тебранишлар» ва «ўзгарувчанлик» таснифлари орқали такомиллаштирилган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида ички ва ташқи омиллардан самарали фойдаланиш ҳисобига «қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш», «инфратузилмани такомиллаштириш» ҳамда «экспорт салоҳиятини юксалтириш» йўналишлари статистик жиҳатдан баҳоланган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари  фаолиятини тавсифловчи иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини аниқлаш ва уларга таъсир қилувчи экстенсив ва интенсив омиллар индекслар тизими   асосида  ишлаб чиқилган;
кўп омилли эконометрик моделларни қўллаш ҳисобига вилоят шаҳар ва туманлари кесимида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари  фаолиятини ривожланиш даражаси ҳамда истиқболлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий-статистик таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш мақсадида статистик кўрсаткичлар тизими «интеграл баҳолаш», «даврий тебранишлар» ва «ўзгарувчанлик» таснифлари орқали такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 4 октябрдаги 01-01/382–сон маълумотномаси). Бу илмий таклифлар ҳудудларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини инновацион ривожланиши ва самарадорлигини баҳолашга хизмат қиладиган кўрсаткичлар ва индикаторларни такомиллашувига олиб келган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида ички ва ташқи омиллардан самарали фойдаланиш ҳисобига «қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш», «инфратузилмани такомиллаштириш» ҳамда «экспорт салоҳиятини юксалтириш» йўналишларини статистик жиҳатдан баҳолаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти статистика бошқармасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг  2022 йил 19 сентябрдаги 01/2-13-10/1-1136–сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини барқарор ривожланиши, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини, экспорт салоҳиятини замонавий статистик усулларда таҳлил қилиш ҳамда баҳолашнинг турли услубларидан самарали фойдаланиш имконини берган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини тавсифловчи иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини аниқлаш ва уларга таъсир қилувчи экстенсив ва интенсив омиллар индекслар тизими   асосида  ишлаб чиқилган таклифлар Тошкент вилояти статистика бошқармасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Тошкент вилояти статистика бошқармасининг  2022 йил 19 сентябрдаги 01/2-13-10/1-1136–сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифлар ҳудудларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини  инновацион асосда ташкил этиш, тизимли статистик таҳлил қилиш ва бошқариш имкониятини оширган;
кўп омилли эконометрик моделларни қўллаш ҳисобига вилоят шаҳар ва туманлари кесимида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари инновацион фаолиятини ривожланиш даражаси ҳамда истиқболларини баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 4 октябрдаги 01-01/382–сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифлар вилоят ва унинг ҳудудларида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини бошқариш бўйича қабул қилинадиган оптимал қарорларни ишлаб чиқишимкониятини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish