Sayt test rejimida ishlamoqda

Торениязова Венера Смагуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий  Оролбуйи чўл зонасининг асал-ширали ўсимликлари (экологияси, биохилма-хиллиги, муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш)», 03.00.10 – Экология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/B494.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, доцент; Хўжаназаров Уктам Эштемирович, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи чўл зонасида асал-ширали ўсимликларнинг экологияси, биологик хилма-хиллиги, муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланиш йўлларини (Устюрт платоси мисолида) ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйи чўл зонасида (Устюрт платоси) тарқалган асал-ширали ўсимликларнинг 13 оила, 20 туркумга мансуб 27 тури аниқланган;
илк бор Устюрт ҳудидида асал-ширали ўсимликларнинг экологик-ценотик, биотопик  хусусиятлари аниқланган ва уларнинг хўжаликтаги аҳамиятли турлари баҳоланган;
Оролбўйи чўл фитоценозларида асал-ширали ўсимликларининг ҳаётий шакллари ва мавсумий феноспектри аниқланган;
табиий асал-ширали ўсимликларнинг биоресурс потенциалини баҳолаш асосида улардан хўжалик аҳамиятига эга турларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи чўл зонасининг асал-ширали ўсимликларининг экологияси, биологик хилма-хиллиги, муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Оролбўйи чўл зонасида экологик омилларининг асал-ширали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини, ўсимликларининг таркибини аниқлаш, комплекс баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 25 февралдаги 02/18-554-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик дунёсининг биохилма-хиллигини сақлаш ва мониторинг қилиш, Жанубий Оролбўйи табиий экотизимларидаги илмий асосланган асал-ширали ўсимликларининг асал плантацияларини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш имконини берган;
табиий ресурслардан рационал фойдаланиш йўллари ва истиқболли ривожлантириш бўйича Устюрт платоси қорақалпоқ қисмидаги асал-ширали ўсимликларни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг амалиётига жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2022 йил 1 мартдаги 112-сон маълумотномаси). Натижада, табиий асал-ширали ўсимликларнинг биоресурс потенциалини баҳолаш асосида, улардан хўжалик аҳамиятига эга турларини муҳофаза қилиш ва табиий озуқа ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish