Sayt test rejimida ishlamoqda

Тилеумуратова Бийбиназ Азатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон шароитида ёввойи доривор ўсимликлар ҳолатига антропоген омилларнинг таъсири», 03.00.10 – Экология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4. PhD/B673.
Илмий раҳбар: Жумамуратов Мырзамурат Ажимуратович, биология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Наралиева Насибахон Мамановна, биология фанлари доктори, доцент; Мамутов Низаматдин Караматдинович, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шароитида ёввойи доривор ўсимликлар ҳолатига антропоген омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор доривор ўсимликларнинг намунавий турлари популяцияларининг миқдорий кўрсаткичлари, уларнинг барқарорлиги ва рекреацион таъсирдан кейин тикланиш даражаси баҳоланган ва ўсимликлар популяцияларидан фойдаланишга рухсат этилган антропоген таъсир меъёрлари аниқланган;
илк бор турларнинг хомашё захираларидан олиш мумкин бўлган йиллик ҳажмларининг динамикаси  аниқланган ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги истиқболли ўсимлик жамоаларнинг жойлашув ҳолати ГАТ технологияси асосида илмий тавсифланган;
доривор ўсимлик турларнинг иқтисодий жихатдан хом-ашё фитомассаси қийматининг экологик амплитудаси ва биологик параметрларига (проектив қоплами, намунанинг ривожланиш даражаси  ва маҳсулдорлиги) ўрганилаётган ўсимлик турлари учун фитоценотик оптимал  регрессия моделлари тузилган; 
доривор ўсимликларнинг биологик хилма-хиллиги бўйича антропогенезнинг шаклланиш механизмлари аниқланган ва Қорақалпоғистон Республикаси шароитида биохилма-хилликни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ёввойи доривор ўсимликларга антропоген таъсирни баҳолашга қаратилган илмий ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон шароитида ёввойи доривор ўсимликлар ҳолатига антропоген омилларнинг таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларнинг ҳолати ва уларнинг биохилма-хиллигини сақлашнинг экологик мониторингини ўтказишнинг илмий асосланган методологияси Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2022 йил 8 январдаги 01/18-32-сон маълумотномаси.). Натижада, флористик хилма-хилликни кузатиш ва антропоген омиллар таъсирида ўсимликларнинг ўзгаришини башорат қилиш имконини берган;
Қорақалпоғистон ҳудудида доривор ўсимликларнинг ёввойи турларининг ўсиши ва ривожланишига антропоген омилларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Урмон хўжалиги қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2022 йил 7 январдаги 13-сон маълумотномаси).  Натижада, Қорақалпоғистон Республикасида экотизимларнинг экологик мониторингини ўтказиш мақсадида доривор ўсимликларнинг ёввойи ҳолда ўсадиган турларининг популяция хилма-хиллигига таъсир етувчи асосий антропоген омилларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish