Sayt test rejimida ishlamoqda

Дауылбаева Кулшат Кенесбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбуйи стафилинидларининг (Coleoptera, Staphylinidae) экологик-фаунистик тавсифи», 03.00.10 – Экология, 03.00.06 – Зоология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1 PhD/B135.
Илмий раҳбар: Бекбергенова Захира Омирбековна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.02/30.04.2021.B.79.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Икрам Искандарович, биология фанлари доктори, профессор; Алламуратов Бауатдин, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи стафилинидларининг (Coleoptera, Staphylinidae) хусусиятларига экологик-фаунистик тавсиф беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйидаги стафилинидлар оиласининг 8 кенжа оила, 17 трибага мансуб 40 авлодларининг 98 қўнғиз турларидан иборат экологик-фаунистик рўйхати тузилган; 
илк бор  Жанубий Оролбўйи  фаунаси учун янги турлар Platystethus degener Muls& Rey, 1878. Carpelimus politus Keisw., 1850 Carpelimus heydeni Klima., 1904 Bledius fossor Heer., 1839. Bledius (Pucerus) verres Er., 1839, Scopaeus asiaticus Bh., 1913  аниқланган;
Жанубий Оролбўйи табиий биоценозлар ва агроценозларидаги стафилинидларнинг биотоплар бўйича тарқалишлари аниқланган;
экологик омиллар параметрлари бўйича, озиқланиш турига ва мавсумий ўзгаришига қараб, Жанубий Оролбўйи стафилинидларининг экологик хусусиятлари аниқланган, асосий экологик гуруҳлари ажратиб кўрсатилди ва уларни ишлаб чиқаришнинг механизмлари аниқланган;
Жанубий Оролбўйи стафилинидларнинг зоогеографик тарқалишлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи стафилинидларининг (Coleoptera, Staphylinidae) экологик-фаунистик тавсифи бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
Жанубий Оролбўйи стафилинидларининг (Coleoptera, Staphylinidae) табиий биоценозларда таркалишининг хозирги холати буйича олинган маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 22 майдаги 02/18-1062-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи экосистемаларидаги сукцессион процессларни ҳамда стафилинид қўнғизларининг тур таркиби ва биотопик тақсимланиш хусусиятларини аниқлаш имконини берган; 
Жанубий Оролбўйи шароитида ҳар хил кемирувчилар инидаги стафилинидларнинг тур таркиби ва тарқалиши бўйича олинган маълумотлар Коракалпогистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази  Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 18 мартдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада,  Жанубий Оролбўйи ҳудудида инфекция ўчоқлари шаклланишида иштирок этувчи ўлат инфекциясининг тарқалишининг эпидемиологик характердаги профилактик муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ўтказиш имконини берган;
тўқай экотизимининг барқарорлигини оширишга имкон берувчи тўқай зараркунандаларига қарши курашда ишлаб чиқилган услубий материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалигининг 2020 йил 24 декабрдаги 568-сон маълумотномаси). Натижада, тўқайдаги дарахтлар ва дарахтлар мажмуаларининг аста-секин сийраклашуви ва қуришига олиб келувчи тўқай зараркунандаларнинг табиий регуляторларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish