Sayt test rejimida ishlamoqda

Ажиев Алишер Бахтыбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг маданий ўсимликларининг ёввойи аждодлари ва уларни мухофаза қилиш», 03.00.10 – Экология, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/В149.
Илмий маслаҳатчилар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор; Хожиматов Олимжон Каххорович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.02/30.04.2021.B.79.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор; Марков Михаил Витальевич, биология фанлари доктори, профессор; Хужаназаров Уктам Эштемирович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маданий ўсимликларининг ёввойи аждодларининг ҳорологиясини комплекс экологик таҳлил қилиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти флорасидаги МЎЁАнинг экологик хусусиятлари ва таксономик таркиби аникланган, ҳамда турларнинг хўжаликтаги аҳамияти тавсифланган;
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларининг 10 турининг янги жойлари аниқланган;
39 ойла, 117 авлодга мансуб 171 турдаги ноёб ва эндемик МЎЁА турларининг конспекти тузилган, шу жумладан хўжалик жиҳатдан қимматли турлар гурухлари - Chenopodiaceae-27, Poaceae-25, Fabaceae-15, Asteraceae va Brassicaceae-13 турдан ва Polygonaceae-7 тур аниқланган;
илк бор Россия Федерацияси Гербарий фондларининг ноёб коллекциялари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларининг турлари билан бойитилган;
геоботаник ёндошув асосида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари учун МЎЁА ўсимликлар жамоаларини сақлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ареал чегарасидаги хўжалик қимматли МЎЁА турларининг ГАТ хариталари яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг маданий ўсимликларининг ёввойи аждодлари таҳлил қилиш ва уларни мухофаза қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларини ўрганиш ва уларни in situ муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Рeспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасида амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қўмитасининг 2020 йил 23 августдаги 02/18-1-2244-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит ҳолатининг экологик мониторинги дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида маданий ўсимликларнинг 10 турдаги ёввойи аждодларининг янги жойлашувлари бўйича олинган натижалар Қорақалпоғистон Рeспубликаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси фаолияти амалиётида жорий этилган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2021 йил 16 апрeлдаги 223-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд флорасининг бой генофондини сақлашга, ўсимлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган хўжалик фаолиятини режалаштириш учун илмий асос бўлиб хизмат қилган; 
маданий ўсимликларининг ёввойи аждодлари бўйича тузилган конспект ва ҳужалик-кимматли турлар гурухлари бўйича аниқламалар Қорақалпоғистон Рeспубликаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 апрeлдаги 01/07-3-155-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик ресурсларини, хусусан, Қорақалпоғистоннинг хўжалик аҳамиятига молик маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларини муҳофаза қилиш бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;  
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг маданий ўсимликларининг ёввойи аждодларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий ва услубий тавсиялар Қорақалпоғистон Рeспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Рeспубликаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 20 майдаги 02/013-1273-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик рeсурсларини, хусусан, Қорақалпоғистоннинг хўжалик аҳамиятига эга бўлган маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish