Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Шохиста Ниматуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ёқилғи-энергетика мажмуасини иқтисодий-экологик ривожлантириш», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Iqt10.

Илмий раҳбар: Алимходжаев Собир Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Карриева Якутджан Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Хикматулла Махкамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ёқилғи-энергетика мажмуаси фаолиятини иқтисодий-экологик жиҳатдан ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарининг интеграциялашган иқтисодий-экологик фаолиятини такомиллаштиришнинг босқичли механизми таклиф этилган;

интеграциялашган иқтисодий-экологик фаолият чора-тадбирларини ишлаб чиқишда экологик дастурлаштириш субъектлари ва табиий муҳит муносабатларини мувофиқлаштириш тузилмаси такомиллаштирилган;

кўмир конлари ресурсларидан комплекс фойдаланишда экологик, иқтисодий, ижтимоий омилларни ўзаро боғлаш ва иқтисодий-экологик самарадорликни максималлаштириш модели ишлаб чиқилган;

энергокимёвий ресурс мажмуаси фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ёқилғи-энергетика мажмуасини иқтисодий-экологик ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ёқилғи-энергетика мажмуаси корхоналарининг интеграциялашган иқтисодий-экологик фаолиятини такомиллаштиришнинг босқичли механизми бўйича берилган таклифлар «Ўзбекэнерго» АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» АЖнинг 2017 йил 28 октябрдаги РМ-01-21/8165-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электроэнергетика тармоғининг ривожланиш концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва истиқболда ёқилғи-энергетика балансида кўмир улушини ошириш заруратини ҳисобга олиб, «Ўзбекэнерго» АЖ тизимидаги иссиқлик электр станцияларининг кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёжларини прогнозлаш имкониятини берган;

интеграциялашган иқтисодий-экологик фаолият чора-тадбирларини ишлаб чиқишда экологик дастурлаштириш субъектлари ва табиий муҳит муносабатларини мувофиқлаштириш тузилмасини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2017 йил 7 ноябрдаги 01-13-1308-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши иқтисодий-экологик дастурлаштириш доирасида мақсад, вазифа ҳамда тамойилларни аниқ белгилаш, шунингдек, уларни ресурслар билан боғлаш натижасида тармоқнинг барқарор ривожланишига эришиш самарадорлигини баҳолаш имконини берган;

кўмир конлари ресурсларидан комплекс фойдаланишда экологик, иқтисодий, ижтимоий омилларни ўзаро боғлаш ва иқтисодий-экологик самарадорликни максималлаштириш модели «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖнинг 2017 йил 7 ноябрдаги 01-13-1308-сон маълумотномаси). Ресурслардан комплекс тарзда фойдаланишнинг иқтисодий-экологик самарадорлигини максималлаштириш модели асосида қабул қилинган лойиҳанинг рентабеллик даражаси 67,6 фоизни ташкил этган ва 117,9 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;

энергокимёвий ресурс мажмуаси фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий мезонлари бўйича берилган таклиф «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбеккўмир» АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекэнерго» АЖнинг 2017 йил 28 октябрдаги РМ-01-21/8165-сон ҳамда «Ўзбеккўмир» АЖнинг 2017 йил 7 ноябрдаги 01-13-1308-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг «Ўзбекэнерго» АЖ тасарруфидаги корхоналар фаолиятига жорий қилиниши асосий фаолият натижасида ҳосил бўладиган чиқинди маҳсулотларини мақсадли қайта ишлаш самарадорлигини 4 фоизга оширишни таъминлаган ва иқтисодий-экологик самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish