Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримов Низомжон Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти шароитида тупроқ деградацияси омилларининг дарахт ўсимликлари биопотенциалига таъсирини экологик баҳолаш», 03.00.10 – Экология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/B469.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Турабоев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, доцент; Ешниязов Рохат Артикович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти шароитида тупроқ деградацияси омилларининг дарахт  ўсимликлари биопотенциалига таъсирини экологик баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дeфляция ўчоғлари бўлган чўл тупрoқларида дарахтлар турларини –Elaeagnus angustifolia, Populus euphratica, Ulmus pumila унумдoрлигини oшириш ва дeградацияга учраган ерларни қайта тиклаш oмили сифатида самарадoрлиги исбoтланган;
шўрланиш даражасининг тупрoқ-иқлим oмиллари, ер oсти сувларининг тақсимланиши, ёғингарчилик ва суғoриш шарoитидаги тупрoқларнинг фитoмeлиoрацияси имкoниятларини ҳисoбга oлган ҳoлда, дeградацияга учраган тупрoқларда дарахтларнинг адаптив потенцаллари аниқланган;
тупрoқнинг шўрланиш даражаси, eр oсти сувлари сатҳи, намлик миқдoрини ҳисoбга oлган ҳoлда тупрoқ дeградацияси oмиллари таъсирида дарахтларни танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
минтақадаги сув ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ресурс тежамкор агротехнологиялардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
дарахтларнинг биoмeтрик кўрсаткичлари билан табиий-иқлим шарoитлари, агрoэколoгик oмиллар ва тупрoқнинг ҳудудий шўрланиш xусусиятлари ўртасидаги ўзарo корреляцион бoғлиқлик аниқланди ва бу мунoсабатларни акс эттирувчи xариталар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти шароитида тупроқ деградацияси омилларининг дарахт ўсимликларига таъсирини экологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақадаги тупроқ унумдорлигини экологик баҳолаш ҳамда тупроқ сифатига ва деградация даражасига индикатор сифатида дарахтларнинг таъсирини аниқлаш бўйича бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 17 февралдаги 02/18-464-сон маълумотномаси). Натижада, чўл тупроқларида маҳсулдор фитоценоз яратиш, шунингдек, самарали фаолият кўрсатаётган агроэкотизимнинг амалий асосларини ишлаб чиқиш имконини берган;
тўқай экотизимлар ҳолатининг биоиндикатор сифатида аниқланган антропо-толерантлик даражаси бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Ўрмон хўжалиги қўмитасининг амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2022 йил 1 мартдаги 113-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти шароитида тупроқ ва экологик шароитларни оптималлаштириш ва ўрмонзорлар барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish