Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтабоев Хайрулла Носировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда замонавий сиёсий элитани рекрутациясининг сиёсий-назарий дискурси”, 23.00.01 - Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий талимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ss287.
Илмий раҳбар: Қодиров Анвар Қаҳҳорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, сотсиология фанлар доктори, профессор; Хасанов Отабек Абдурашидович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сиёсий элиталарнинг ўзига хос хусусиятлари ва рекрутациясига доир илмий-назарий дискурсини амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий элита рекрутацияси жамият тараққиёти учун алоҳида аҳамияга эга бўлиб, миллий манфаатларни рўёбга чиқаришга йўналтирилган, юқори профессионал ва меритократик кўрсаткичларга асосланган меъёрий, технологик ва касбий компетенсияга қаратилиши истиқболли кадрлар сиёсатини шаклланишига олиб келиши очиб берилган;
давлат ва жамиятнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий-иқтисодий ривожланиш мувозанатини таъминлашда сиёсий элитанинг етакчилик фаолиятининг ўзига хос самарадорлиги, жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги ва оптимал қарорлар қабул қилиш хусусиятлари реалликка мос сиёсий тизимнинг барқарор институсионаллашувига хизмат қилиши илмий асосланган;
сиёсий бошқарув тизимининг муҳим субъекти сифатида сиёсий элитани ташкилий-функсионал фаолияти ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда эришилган амалий натижаларга боғлиқ бўлиши, бу сиёсий элитанинг легитимлик даражасини аниқловчи асосий индекаторлар эканлиги очиб берилган;
сиёсий элитанинг индивидуал ва гуруҳий фаолияти, вертикал ҳамда горизантал бошқарув тизимидаги салбий оғишлардаги (манфаатлар тўқнашуви, коррупсия, непотизм ва фаворитизм каби) иллатларни бартараф этишда шаффофлик ва жамоатчилик назоратидан самарали фойдаланиш сиёсий элитанинг халқчиллигини оширишга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги Ўзбекистонда фуқаролик замонавий сиёсий элитани шакллантириш технологияларини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
сиёсий элита рекрутацияси жамият тараққиёти учун алоҳида аҳамияга эга бўлиб, миллий манфаатларни рўёбга чиқаришга йўналтирилган, юқори профессионал ва меритократик кўрсаткичларга асосланган меъёрий, технологик ва касбий компетенсияга қаратилиши истиқболли кадрлар сиёсатини шаклланишига олиб келиши юзасидан билдирилган амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари таркибига кирувчи “Маҳаллада ёшлар етакчиси”, “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ёшлар сардори” ҳамда ёш захира кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Лидерлик сифатлари”, “Инновасион бошқарув” каби кадрларни саралаш лойиҳалари бўйича механизмларни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 29-декабрдаги 2-01-23-3397-сон маълумотномаси). Натижада, агентлик тизимида кадрлар сиёсатини самарали ташкил этишда ходимларни танлаш, тайёрлаш ва лавозимларга тайинлашда  жамоатчилик назорати механизмини ишлаб чиқиш ҳамда фаолиятини узлуксиз баҳолаш ва шаффоф мониторинг қилишга қаратилган КПИ баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
давлат ва жамиятнинг ўзаро ижтимоий-сиёсий-иқтисодий ривожланиш мувозанатини таъминлашда сиёсий элитанинг етакчилик фаолиятининг ўзига хос самарадорлиги, жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги ва оптимал қарорлар қабул қилиш хусусиятлари реалликка мос сиёсий тизимнинг барқарор институсионаллашувига хизмат қилиши илмий асосланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2019 йил 1-ноябрдаги ВИ съездида тасдиқланган Устав ва дастуридаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 28 декабрдаги 02/04-414сонли далолатномаси). Натижада, партия раҳбар органлари лавозимларига ҳамда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда иштирок этиш учун номзодлар кўрсатиш ҳамда давлат хизматчиларининг мақомини қонун даражасида мустахкамлаш, давлат хизматчисининг билим, малака, қобилият ва лаёқатлилик талаблари асосида объектив танланиш ва баҳолаш тизимини жорий этишга қаратилган хизмат тизимининг “ижтимоий лифт”ини ишлаб чиқилишига асос бўлган;
сиёсий бошқарув тизимининг муҳим субъекти сифатида сиёсий элитани ташкилий-функсионал фаолияти ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда эришилган амалий натижаларга боғлиқ бўлиши, бу сиёсий элитанинг легитимлик даражасини аниқловчи асосий индекаторлар эканлиги очиб берилган илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 25-октябрдаги 01/00-03/10-9664-сонли далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (2018 йил «31» декабр) қарорининг 11-бандида назарда тутилган Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курсларида ҳудудий бандлик бошқармалари ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари раҳбар ва мутахассисларига назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалиёт машғулотларининг дастури, ўқув режасини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган;
сиёсий элитанинг индивидуал ва гуруҳий фаолияти, вертикал ҳамда горизантал бошқарув тизимидаги салбий оғишлардаги (манфаатлар тўқнашуви, коррупсия, непотизм ва фаворитизм каби) иллатларни бартараф этишда шаффофлик ва жамоатчилик назоратидан самарали фойдаланиш сиёсий элитанинг халқчиллигини оширишга хизмат қилиши асосланган назарий хулоса ва амалий тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий Кенгаши фаолиятида фойдаланилди (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –  Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий Кенгашининг 2022 йил 25-августдаги 01-27/394–сон далолатномаси). Натижада, партия съездлари ҳамда сайловолди дастурида демократик давлатни барпо этиш вазифаларини амалга оширишга қодир янги давр кадрларини бирлаштириш, профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, янгича тафаккурга эга, бошқарувнинг инновасион, янада мослашувчан моделларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга лаёқатли етук мутахассисларни жалб қилишни кўзда тутувчи янги кадрлар сиёсатини амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish