Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Ихтиёр Мизрабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг  ижтимоий-фалсафий омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fal603.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Ортиков Тўланбой Артикович, фалсафа фанлари доктори, профессор ва Рустамов Илхомиддин Абдуқодирович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жамоат хафвсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини ижтимоий-фалсафий ва илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ватанпарварлик тарбиясини шакллантиришда анъанавийлик ва замонавийлик диалектикасининг ижтимоий-фалсафий асослари, глобаллашув шароитида умумтамаддун ва миллий маънавий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари, потенциал имкониятлари  ҳамда методологик, онтологик ва эпистемологик омиллари очиб берилган;
муаллифлик ёндашуви асосида ватанпаварлик туйғуларини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари (ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий, интеллектуал) ишлаб чиқилиб, ёшларда прагматик дунёқарашни қарор топтириш ва мустаҳкамлашнинг концептуал асослари ҳамда ижтимоий-фалсафий жиҳатлари очиб берилган;
ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг илмий асосланган мезонлари ҳамда креатив тафаккур, таҳлилий фикрлаш қобилияти, мустаҳкам фуқаролик позицияси каби фазилатларни замонавий таълим-тарбия тизимининг умумэътироф қилинган талаблари асосида шакллантириш тамойиллари далилланган;
жамиятни модернизациялаш жараёнида ёшларда ватанпарварлик туйғуларини, ижтимоий масъулият ва фаоллик, фуқаролик позициясини  шакллантиришнинг инновацион усуллари, жамият маънавий тараққиётини таъминловчи умуминсоний қадриятларнинг ёшлар онги, дунёқараши, фаолиятига детерминистик таъсири илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ватанпарварлик тарбиясини шакллантиришда анъанавийлик ва замонавийлик диалектикасининг ижтимоий-фалсафий асослари, умумтамаддун ва миллий маънавий барқарорликни таъминлашдаги рационал ва иррационал омилларга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон  “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг  “Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг босқичлари ва йўналишлари” номли 5-боби мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳарбий педагогика ва психология асослари“ дарслиги ҳамда   “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси асослари” номли ўқув қўлланмани мазмунан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 10/1459-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  23 февралдаги 140-сон  “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг  мазмунидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини самарали таъминлашга эришилган ҳамда олиб борилаётган дарс машғулотлари талабаларда ҳарбий ватанпарварликка оид билим ва кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
муаллифлик ёндашуви асосида ватанпаварлик туйғуларини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари (ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий, интеллектуал) ишлаб чиқилиб, ёшларда прагматик дунёқарашни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш воситаларига доир янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг  “Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар” номли VII бандида  белгиланган  “Таълим муассасаларида талаба, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Билиб қўйки, сени Ватан кутади», «Авлодларга муносиб ворис бўлайлик», «Биз буюк алломалар фарзандларимиз», «Маърифатли ёшлар — миллат фахри» мавзусида ҳарбий фахрийлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш”га бағишланган   вазифалар ижросини таъминлашда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 16 августдаги 226-сон далолатномаси). Натижалар  ёшларда ватанпарварликни мустаҳкамлашнинг эмоционаллик, фаолиятлилик, интеллектуаллик мезонлари ва даражалари ҳамда уни шакллантиришнинг ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш методларининг  илмий-амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг илмий асосланган мезонлари ҳамда креатив тафаккур, таҳлилий фикрлаш қобилияти, мустаҳкам фуқаролик позицияси каби фазилатларни шакллантириш принципларига доир тавсиялар 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Мидлий телерадиокомпаниясининг “Yoshlar” телерадиоканалидаги  “Vatanparvar” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда, шунингдек, “Спорт” телерадиоканалидаги “Армия спорти”  кўрсатувларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 40/370-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши юқоридаги кўрсатувларнинг бир қатор телелавҳалари,  ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ва уларнинг самарадорлик даражасини аниқловчи мезонлари ҳақидаги илмий хулосалар  билан бойитилган ва телетомошабинларнинг бу ҳақда атрофлича маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.
ёшларда ватанпаварлик туйғуларини шакллантиришнинг объектив ва субъектив юксалтириш тамойиллари (соғлом муҳит, соғлом тарбия тамойили), миллий маънавият парадигмасини юксалтириш йўллари ва усуллари (этнопсихологик таҳлил қилиш, ижтимоий муҳитга асосланиш, когнитив ёндашув)нинг  илмий асослашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган Ўзбекистон Республикаси Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929789 сонли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг  ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 24 августдаги 01/10-11-4842-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ёшлар маънавий онгини шакллантириш жараёнининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари, мазмуни, шакли, усул ва методларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish