Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Дилафруз Мухтаровнанинг
   фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини таъминлашнинг педагогик механизмлари”,13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2381.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна филология фанлари доктори, доцент; Жуманазаров Умид Умирзакович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини самарали ўқитиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
      инглиз тилини самарали ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари бўлажак дефектологларнинг хорижий тилларни ўрганиш жараёнида учрайдиган тил қийинчиликларини бартараф этишга йўналтирилган визуал нутқий топшириқларни лингвометодик муҳитда “талаба-таълим объекти” позициясида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
     бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини самарали ўқитиш механизмлари индивидуаллик, дифференциаллик тамойилларини касбий луғат ўзлаштирилишининг пассивлик ва фаоллик даражаларига йўналтирилган компентенциявий ўқитиш муҳитига тезкор такрорлаш муносабатида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
     инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини таъминлашнинг  ташкилий- дидактик модели бўлажак дефектологларда фонематик эшитув ва ёзув техникаси қиёсий ривожлантиришга мўлжалланган “ My future profession is a defectologist” каби когнитив-лингвистик касбий нутқий матнларни мультисенсорли ўқитиш муҳитида шахсий тахрирли муносабатда қўллаш асосида такомиллаштирилган;  
       бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини ўқитиш сифатини баҳолаш мезонлари касбий контекстни тинглаш, ёзиш, эшитиш ва гапириш каби тил малакаларини артикуляцион-корректор машқлари орқали ривожлантирувчи муҳитда эклектик таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган.       
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини таъминлашнинг педагогик механизмлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
     инглиз тилини самарали ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари бўлажак дефектологларнинг хорижий тилларни ўрганиш жараёнида учрайдиган тил қийинчиликларини бартараф этишга йўналтирилган визуал нутқий топшириқларни лингвометодик муҳитда “талаба-таълим объекти” позициясида қўллашга оид таклиф ва тавсиялар асосида олий дефектологик таълим йўналишлари малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак дефектологларнинг касбий компетентлигини хорижий тилни ўрганиш муҳитида ривожлантиришга хизмат қилган;
      бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини самарали ўқитиш механизмлари индивидуаллик, дифференциаллик тамойилларини касбий луғат ўзлаштирилишининг пассивлик ва фаоллик даражаларига йўналтирилган компентенциявий ўқитиш муҳитига тезкор такрорлаш муносабатида сингдиришга доир оид таклиф ва тавсиялари олий таълим дефектология йўналишлари ўқув режа ва дастурларини тайёрлаш ҳамда инглиз тилини ўқитиш таълим жараёни методик таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 майдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотларида бўлажак дефектологларни тайёрлашда инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
       инглиз тилини ўқитиш самарадорлигини таъминлашнинг ташкилий-дидактик модели бўлажак дефектологларда фонематик эшитув ва ёзув техникасини қиёсий ривожлантиришга мўлжалланган “ My future profession is a defectologist” каби когнитив-лингвистик касбий нутқий матнларни мультисенсорли ўқитиш муҳитида шахсий тахрирли муносабатда қўллашга оид тавсиялари  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Болалар ва биз” “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси  2022 йил 25 августдаги 04-36-1390 -сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик ёндашувларни кенг миқёсда оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish