Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳрорбек Аъзамжонович Азизовнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек маданиятида ҳайвонот олами билан боғлиқ тасаввурлар (Фарғона водийcи мисолида)” мавзусидаги 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Tar212.
Илмий раҳбар: Адҳамжон Азимбоевич Аширов, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Исоқов Зиёдулло Сафаралиевич, тарих фанлари номзоди; Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқининг ҳайвонот олами билан боғлиқ қарашларини Фарғона водийси материаллари асосида антропологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ўзбек халқининг турмуш тарзида жониворлар моддий (маблағларни мавсумий сақлаб турувчи сармоя манбаи), ижтимоий (аҳоли турмуш тарзида муҳим ўринга эга сут хўжалиги ҳайвонлари), руҳий (эстетик завқ берувчи ёки анималотерапик) ва маданий (маросимий қийматга эга бўлиши) жиҳатдан маросимий аҳамиятга эгалиги этнографик материаллар асосида асослаб берилган;
ўзбекларнинг жониворларга нисбатан муносабати табиатни асрашга қаратилган билимларни ўзида мужассам этган биоахлоқий (табиатга нисбатан муносабат) қарашлар тизимини ташкил этиши элшунослик жиҳатдан исботланган;
ўзбекларнинг глобаллашув жараёнида ҳайвонларга нисбатан муносабати ва уларни парваришлаш усуллари (рақамли технологиялар ва замонавий воситалардан фойдаланиш ҳамда турларнинг аралашуви) иқтисодий, ижтимоий ва диний омиллар таъсирида  ўзгаришларга  учраётганлиги далилланган;
ўзбек халқи миллий ҳунармандчилиги (кулолчилик, пичоқсозлик, атлас тўқиш, мисгарлик, эгарсозлик)да ҳайвонларнинг сақловчи хусусиятга эга эканлиги ва сеҳр кучига ишониш турли амалий безак шаклларининг вужудга келишида алоҳида аҳамият касб этиб, безак, шакл ва қисм кўринишида сақланиб қолганлиги тарихий-этнографик материаллар асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ҳайвонот оламига нисбатан мифологик, диний ҳамда аҳлоқий қарашларига оид илмий хулосаларидан фойдаланилган Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Dunyo bo‘ylab” телеканали билан ҳамкорликда “Kamalakdek serjilo” номли кўрсатувн сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган  (“Dunyo bo`ylab” телеканали ДУКнинг 2017 йил 12 мартдаги 08.14.109-сон маълумотномаси). Ушбу маълумот ўзбекларни ҳайвонот олами билан боғлиқ тасаввурларининг вужудга келиши омиллари, турли тарихий босқичларда ўзгаришларга учрашига оид билимларни кенг жамоатчиликка таништиришга  асос бўлиб хизмат қилган;
жониворларга ижобий муносабатнинг руҳий-тарбиявий асослари, аҳоли тасаввурларида жониворларнинг сиймоси акс этиши, уларнинг халқ амалий санъати, ҳусусан, ҳунармандчиликдаги ифодаланишиига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида “Ўзбекларнинг замонавий этноэкологик маданияти” амалий лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 6 сентябрдаги 3/1255-2433-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбекларнинг жониворларга нисбатан муносабати тўғрисидаги этноэкологик маданият тизимини тўғри тушуниш, талқин этиш ва кўникмаларини оммага тўғри тарғиб этишда муҳим манба вазифасини бажарган, айниқса, табиат занжиридаги жониворларнинг аҳамиятини тўғри талқин этишда маълумотлар захираси сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish