Sayt test rejimida ishlamoqda

Келдиёрова Наима Набижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек шеъриятида поэтик образ ва унинг бадиий талқини” (Азим Суюн ижоди мисолида), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти     (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil710.
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Нодирхон Дадаханович, филология фанлари доктори; Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий ва аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 70-90-йиллар ҳамда мустақиллик даври шеъриятидаги ижодий изланишлар ва бадиий янгиланишларини истеъдодли шоир Азим Суюн асарлари мисолида ўрганиш асосида давр шеъриятининг етакчи хусусиятларини аниқлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:       
ХХ аср 70-90 йиллар ўзбек ёш шоирлари шеъриятида поэтик образ яратишнинг   ўзига хос хусусиятларини жаҳон адабиётшунослиги кесимида муаммонинг генезиси ва тарихий илдизларига назар ташлаш ва талқин этиш асносида бадиий тафаккур тадрижи ҳамда ижодий йўналишларини белгилашдаги асосий омиллардан бири эканлиги асослаб берилган;
Азим Суюн шеъриятининг  мавзу кўлами юксак ватанпарварлик мотивлари билан суғорилгани, ватан мадҳи шоир шеърларининг ўқ томирини ташкил этиши ва она замин билан узвий боғлиқ тарзда тараннум қилиниши яратилган турфа хил образ ва тимсоллар орқали ифода этилиб, унинг адабий жараёнда тутган ўрни, замондош шоирлардан фарқли жиҳатлари, анъанавий шеъриятга ҳамоҳанглиги ҳамда чуқур инсоний гуманистик ғоялари билан ижтимоий-эстетик тафаккурга кўрсатган таъсири асосланган;
шоир шеъриятидаги етакчи поэтик образлар табиат ҳодисалари билан узвий боғланган бўлиб, одам ва олам муносабатларининг фалсафий талқини, биринчи галда лирик қаҳрамоннинг, қолаверса, шоир шахсиятининг вокеликка, борлиққа бўлган ижтимоий-эстетик позициясини белгиловчи асосий мотивлардан бири экани очиб берилган;
шоирнинг шаклий-услубий изланиши маҳсули бўлган қайирмаларида қўлланган  “Эй, дўст!” топилмасинининг поэтик образ даражасига кўтарилиб, қолипловчи вазифасида келиши ҳамда фалсафий теранлик, ҳикматона моҳият ва халқона ифода  устуворлигини таъминлаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Замонавий ўзбек шеъриятида поэтик образ ва унинг бадиий талқини” (Азим Суюн ижоди мисолида) мавзуси  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
70-90-йиллар ёшлар шеъриятидаги поэтик тафаккурнинг янгиланиши, бадиияти, жумладан, шеъриятда давр ўзгаришлари билан боғлиқ равишда вужудга келаётган янгича йўналишлар, поэтик образ ва тимсоллар ҳамда жанрий ўзгаришлар ва ўзбек шеъриятида Азим Суюн ижодининг тутган ўрни масалаларига оид илмий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ОТ—Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2961- сон маълумотномаси). Натижада Азим Суюн ижоди билан боғлиқ назарий маълумотларнинг бойитилишига муҳим асос бўлган;
Азим Суюннинг шеърлари, достон ва мақолалари юзасидан қилинган таҳлиллардан ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017-2021 йй.) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган  (Фанлар академиясининг 2021 йил 5 июлдаги 3/1255-2961-сон маълумотномаси). Натижа муаллифнинг босиб ўтган умр йўли, ижоди ва шеърлари таҳлилларининг бойитилишига хизмат қилган;
поэтик образ ва унинг ижодкор шеърларидаги ўрни юзасидан олиб борилган тадқиқотдан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ижодий кечалар ва ёш ижодкорлар билан учрашувларда фойдаланган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил  23 июндаги 01-03/827-сон маълумотномаси). Натижа шоир шеъриятини ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish