Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Жўрабек Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/PeD2199.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Шермуҳаммадов Баҳодиржон Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қодирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик тузилмаси етакчи сифат тарзида флексибилликни (мослашувчанлик, рефлексивлик, синтетиклик, ақлнинг теранлиги) дизайн фикрлаш, ривожлантирувчи таълим ва яратувчан ижодкорлик жараёнлари билан ўзаро таъсир даражаси интенсивлигини шахсий мотивлаштиришга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш жараёнлари муаммони кўра олиш ва белгилаш, турли-туман ғояларни генерациялаш қобилияти, тезкорлик, юқори ҳиссиётлилик, оригиналлик, муаммога ечим топиш каби ижодий ривожланиш параметрларини амалий-тадқиқий фаолият билан бевосита индивидуал интегративлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик моделини фаолиятли-мазмунли компоненти бошланғич, ассортимент гуруҳларни танлаш, меъморий безакни (девиз) танлаш, якуний артефакт-маҳсулотни яратиш бўйича 8К (саккиз концепт) орқали ғояларни амалга ошириш босқичларида ҳамкорликдаги ижодий фаолият тажрибаси продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг морфологик таҳлил, инверсия, шахсий аналогия, синектика, муаммоли, тадқиқий, эвристик каби интерфаол технологиялари технологик таълимда ишлаб чиқариш дизайни ҳамда виртуал ва тўлдирувчи борлиқ иловаларга асосланган рақамли ресурсларни дизайн лойиҳаларни яратишда адаптив қўллаш методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик тузилмасини етакчи сифат тарзида флексибилликни дизайн фикрлаш, ривожлантирувчи таълим ва яратувчан ижодкорлик жараёнлари билан ўзаро таъсир даражаси интенсивлигини шахсий мотивлаштиришга устуворлик бериш орқали аниқлаштириш, дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантириш жараёнларини муаммони кўра олиш ва белгилаш, турли-туман ғояларни генерациялаш қобилияти, тезкорлик, юқори ҳиссиётлилик, оригиналлик, муаммога ечим топиш каби ижодий ривожланиш параметрларини амалий-тадқиқий фаолият билан бевосита индивидуал интегративлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 24 декабрдаги 01/11-01/01-1788-сон маълумотномаси). Натижада, миллий таълим мазмунини ўқувчиларда креатив қобилиятларни шакллантиришга доир ўқув материаллари билан бойитишга хизмат қилган;
дизайн лойиҳалари воситасида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг педагогик моделини фаолиятли-мазмунли компонентини бошланғич, ассортимент гуруҳларни танлаш, меъморий безакни танлаш, якуний артефакт-маҳсулотни яратиш бўйича 8К орқали ғояларни амалга ошириш босқичларида ҳамкорликдаги ижодий фаолият тажрибаси продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-099. “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасининг “Баркамол инсон шахси структурасининг асосий қисмлари (ақлий, ахлоқий, эстетик)” ва “Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири” қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2021 йил 27 декабрдаги 01-4205-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда креатив қобилиятларни шакллантиришда концептуал ўқитиш технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини шакллантиришнинг морфологик таҳлил, инверсия, шахсий аналогия, синектика, муаммоли, тадқиқий, эвристик каби интерфаол технологияларини технологик таълимда ишлаб чиқариш дизайни ҳамда виртуал ва тўлдирувчи борлиқ иловаларга асосланган рақамли ресурсларни дизайн лойиҳаларни яратишда адаптив қўллаш методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “O’zbekiston” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан “Болалар учун”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“O’zbekiston” телерадиоканалининг 2021 йил 23 декабрдаги 04-25-1939-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва мактаб ҳамкорлиги асосида болаларда дизайн фикрлаш кўникмаларини шакллантириш тажрибасини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish