Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Гулрух Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диалогик нутқда новербал воситаларнинг ўрни ва уларнинг прагматик хусусиятлари”, 10.00.11¬ – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1248.
Илмий раҳбар: Турниязов Нигмат Қаюмович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона  давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Усмонова Хуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Розиқова Гулбаҳор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқда қўлланиладиган новербал воситалар материали асосида уларнинг диалогик нутқдаги ўрни, шунингдек, когнитив-прагматик ҳамда лингвомаданий фарқлари масалаларини очиб беришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ёшдаги болалар нутқининг ривожланишида новербал  воситаларининг ўрни ҳамда ёш болалар новербал мулоқотининг таркибий қисмлари босқичлари аниқланган;
имо-ишора, юз ифодаси, ҳаракат, нигоҳ – қисқаси, ахборотни узатиш новербал йўлларининг бутун диапазони инсоннинг ахборотли ҳиссий хабарини ташқи дунёга узатувчи восита бўлиб хизмат қилиши асосланган;
новербал воситаларнинг прагматик хусусиятлари, новербал воситаларнинг маданиятлараро мулоқотда қўлланганда прагматик зиддиятлар келиб чиқиши сабаблари  аниқланган;
новербал воситаларнинг ўқитувчи ва талаба мулоқотидаги муҳим аҳамияти ва уларнинг прагматик ҳусусиятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диалогик нутқда новербал воситаларнинг ўрни ва уларнинг прагматик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг ривожланишида новербал алоқа воситалари, болаларда тўғридан-тўғри алоқа нафақат нутқ ёрдамида, балки мулоқотнинг оғзаки бўлмаган воситалари ёрдамида ҳам амалга оширилиши, новербал мулоқот таркибий қисмлари босқичлари бўйича тажриба тадқиқот ишлари Самарқанд шаҳридаги 76, 80, 98 - Мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнида амалиётга татбиқ этилган (2020-2021й); (Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлимининг 2021 йил 5 майдаги 01-01-487-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида мактабга тайёрлов гуруҳларида машғулотлар ҳамда болаларнинг ўзаро ўйин жараёнларида новербал воситалардан фойдаланишини талқин этиш ва новербал, шунингдек, дейктик воситалардан фойдаланиш омилларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган;
новербал воситаларнинг ўқитувчи-талаба мулоқотидаги муҳим аҳамияти ва уларнинг прагматик ҳусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалардан Европа Иттифоқининг ТЕМПУС дастури 2014-2016 йилларга мўлжалланган Tempus Project 544161-TEMPUS-1-2013-1-UK-TEMPUS-JPCR Aston University DeTEL “Developing the Teaching of European Languages: Modernizing Language Teaching through the development of blended Masters Programmes” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 4 декабрдаги 3299/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабалар мулоқотида  новербал воситаларнинг тўғри қўлланилишига, талабаларнинг руҳий-интеллектуал ҳолатига тез таъсир этувчи нолисоний омиллар орқали ахборотни етказган ҳолда дарснинг самарали бўлишига эришилган;
мулоқот жараёнида новербал воситаларнинг қўлланилишида маданий фарқлар, дейктик воситаларнинг прагматик ахборотни етказишдаги роли хусусидаги хулосалардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 7 октябрдаги 2461/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тил ўрганиш жараёнида новербал воситалардан, дейтик имо-ишоралардан тўғри фойдаланиш имконияти яратилган;
диалогик нутқда новербал воситаларнинг ўрни ва уларнинг прагматик хусусиятлари тадқиқига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Онлайн репетитор” ва “Миллий таълим” кўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телерадиоканалининг 2021 йил 30 ноябрдаги 01-16/250-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг новербал воситалардан тўғри фойдаланиш билим ва кўникмасини янада оширишга эришилган, шунингдек, ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish