Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Акмал Сайдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан савдо-сотиқ, ижтимоий ва маданий алоқалари», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tar498.
Илмий раҳбар: Саидов Илхомжон Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор;  Шодмон Ҳусейнович Вохидов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хива хонлигининг XVI-XIХ аср бошларида Қозоқ жузлари билан савдо-сотиқ, ижтимоий ва маданий алоқалари тарихини муаммога оид ёзма манбалар ва илмий адабиётлар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива хонлигининг XVI-XIХ аср бошларида қозоқ жузлари билан сиёсий, иқтисодий ва этно-маданий алоқалари тарихини ёритишда нафақат хивалик тарихнавислар томонидан яратилган асарлар, балки архив материаллари ҳам бирламчи ёзма манбалар эканлиги аниқланган;
Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан муносабатларида сиёсий омиллар устувор бўлмаганлиги, аксинча, икки томонлама муносабатлар тизимида ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ билан боғлиқ жиҳатлар бирламчи аҳамиятга эга бўлганлиги далилланган;
Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан муносабатлари динамикасига XVI-XIХ аср бошларида Хоразм воҳаси ва Қозоқ даштларида содир бўлган этник жараёнлар ва маданий ўзгаришлар жиддий таъсир кўрсатганлиги очиб берилган;
XVI асрда Хива хонлигининг ташкил топиши минтақа халқлари, хусусан Хоразм воҳаси ва қозоқ жузлари ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб берганлиги, хонликдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар икки томонлама муносабатларда муҳим омил бўлганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хива хонлигининг XVI-XIХ аср бошларида Қозоқ жузлари билан савдо-сотиқ, ижтимоий ва маданий муносабатлари тарихига оид илмий янгиликлар ва хулосалар асосида:
Хива хонлигининг XVI-XIХ аср бошларида Қозоқ жузлари билан савдо-сотиқ, ижтимоий ва маданий алоқалари тарихини ёритишда нафақат хивалик тарихнавислар томонидан яратилган асарлар, балки архив материаллари ҳам бирламчи ёзма манбалар эканлиги ҳамда Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан муносабатларида сиёсий омиллар устувор бўлмаганлиги, аксинса, икки томонлама муносабатлар тизимида ишлаб чиқариш ва савдо-сотиқ билан боғлиқ жиҳатлар бирламчи аҳамиятга эга бўлганлигини далилловчи маълумотлардан ЎзМТРК “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга ўзатилган “Очиқ дарс” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “O’zbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 23 июндаги 06-28-982-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан алоқаларидаги ўзига хос жиҳатларни очиб беришга ва минтақа халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихини янги маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган;
Хива хонлигининг қозоқ жузлари билан муносабатлари динамикасига XVI-XIХ аср бошларида Хоразм воҳаси ва Дашти Қипчоқда содир бўлган этник жараёнлар ва маданий ўзгаришлар жиддий таъсир кўрсатганлиги ҳамда XVI асрда Хива хонлигининг ташкил топиши минтақа халқлари, хусусан Хоразм воҳаси ва Дашти Қипчоқ аҳолиси ўртасидаги муносабатларда янги босқични бошлаб берганлиги, хонликдаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар икки томонлама муносабатларда муҳим омил бўлганлигини кўрсатиб берувчи маълумотлардан Муҳаммад Раҳимхон II мадрасасида жойлашган Хива хонлиги тарихи музейи, Исломхўжа мадрасасида Хоразм амалий санъати музейи, Тошҳовли саройида жойлашган Хоразм ҳунармандчилиги музейида намойиш этилаётган мавзуга алоқадор ашёларнинг илмий паспортини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 16 мартдаги 01-01/696-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси жамғармасини ва соҳани янги маълумотлар билан тўлдиришга ҳамда маълумотларни тарихий манбалар асосида таъсирчан етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish