Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярматов Ойбек Шаймановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистондаги ҳинд фуқаролари тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярми  XX аср бошлари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar882.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Қорёғдиев Зуфар Охунжонович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhP).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX аср иккинчи – ХХ аср бошларида Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларида ҳинд фуқароларининг жойлашуви, яшаш шароити, машғулотларини ёритиш асосида уларнинг минтақа сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида Туркистонда кечган ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларида Марказий Осиё аҳолиси таркибидаги ҳинд фуқароларининг маҳаллий аҳоли билан ўзаро алоқалари динамикаси  очиб берилган;
Ҳинд фуқароларининг ватанларидаги ижтимоий, сиёсий аҳволининг ўзгаришлари натижасида Туркистонга кириб келиш сабаблари ва ўлкадаги фаолият турлари (савдо-иқтисодий, мавсумий меҳнат фаолияти ва б.) ҳамда, уларнинг миллийлигини сақлаб қолиш учун ҳаракатлари (диниий маросимлари ва байрамлари ва ҳ.к.)  ватанларидаги каби бўлганлиги аниқланган;
Ҳинд фуқароларининг ўлкада олиб борган фаолияти Туркистон генерал-губернаторлигининг маъмурияти манфаатларига зид келмаганлиги сабаб ўларга ҳеч қандай чекловларсиз фаолият кўрсатишга берилган рухсат ташқи сиёсий мақсадларни кўзлаб олиб борилганлиги кўрсатиб берилган;
Туркистондаги ҳинд фуқароларининг ўлкада олиб борган савдо-тижорат фаолияти маҳаллий аҳоли хўжалик ҳаётига ижобий таъсир кўрсатганлиги, ҳозирги даврда ҳам истеъмолда фойдаланаётган атамалар (шакар, мултони ва б.) уларнинг ватанларидаги жойлар топонимикаси билан боғлиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистондаги ҳинд фуқаролари тарихи (XIX асрнинг иккинчи ярми  XX аср бошлари) мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Туркистонда яшаган ҳинд фуқароларининг урф-одатлари ва маданий ҳаётига оид маълумотлар ва уларнинг ўлкадаги савдо-иқтисодий, мавсумий меҳнат фаолияти ҳамда миллийлигини сақлаб қолиш учун ҳаракатлари диний маросимлари ва байрамлари базасидан Самарқанд давлат музей қўриқхонасида илмий ахборот сифатида фойдаланилган (Самарқанд давлат музей қўриқхонасининг 2022 йил 18 октябрдаги 259-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 02-01/3486-сон маълумотномаси). Натижада ҳиндларнинг Туркистон ва унинг шаҳарларига кириб келиш сабабларига оид маълумотлар, ҳиндларнинг минтақага кириб келиш йуллари тасвирланган хариталар, Туркистон шаҳарларидаги ҳиндларнинг рўйхати ҳамда уларнинг бу ҳудуддаги машғулотларига оид маълумотлар маданий мерос агентлиги ҳузуридаги музейлар фонди ва уларнинг илмий архивларига топширилган, шунингдек музей-қўриқхона тизимидаги Ўзбекистон тарихига доир экспозицияларнинг экскурсия матнларини бойитишда ҳамда ҳужжатлар фондидаги XIX асрнинг иккинчи ярми XX аср бошларига оид коллексияларни илмий таҳлил қилишда хизмат қилган;
 XIX иккинчи ярми – XX аср бошларида Туркистонда ҳинд фуқаролари тарихига оид илмий натижалар асосида: XIX асрнинг иккинчи ярми  XX аср бошларида Туркистондаги  ҳинд фуқароларининг Марказий Осиё аҳолиси таркибида мавжудлиги ҳамда уларнинг маҳаллий аҳоли билан ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларда ўзаро алоқада бўлганлиги ҳақидаги илмий янгиликлардан ЎзМТРК “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “O’zbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йил 18 октябрдаги 02-31-1756-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар Марказий Осиёдаги ҳиндларнинг фаолиятини ўрганишда, шунингдек, инглиз-рус рақобати ва аҳолининг этник таркибидаги ўзгаришларга оид илмий-тарихий маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish