Sayt test rejimida ishlamoqda

Унгалов Азизбек Амириддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мовароуннаҳрда Араб халифалиги ҳукмронлигининг узил-кесил ўрнатилиши (715-751 йй.)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar681.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович, Тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Эшов Баҳодир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор; Алимов Зуҳриддин Исамутдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Араб халифалигининг 715-751 йилларда Мовароуннаҳрни узил-кесил эгаллаш жараёнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мовароуннаҳр воҳа ҳукмдорликлари (Суғд, Чоч, Тохаристон, Бухоро, Фарғона, Хоразм) Қутайба ибн Муслим ўлимидан сўнг (715) ҳам ўз номларидан танга-пул зарб эттирганликлари, маҳаллий сулола вакиллари¬нинг тахтни бошқарганликлари ва мустақил сиёсат юритганликлари, умавийлар ҳокимиятига қарши иттифоқлар тузилганлиги ҳисобга олиниб, минтақанинг то 751 йил – Талас жангига қадар халифалик томонидан тўла эгалланмаганлиги асосланган;
Араб халифалигининг Мовароуннаҳрда олиб борган сиёсати шартли равишда уч босқич (биринчи – 654-705 йиллар; иккинчи – 705-715 йиллар; учинчи – 715-751 йиллар)ни қамраб олган бўлиб, дастлабки икки босқичда халифаликнинг Мовароуннаҳрдаги фаолияти талончилик ва истилочиликдан иборат бўлганлиги, учинчи босқич (715-751 йиллар)да эса халифалик маъмуриятининг Мовароуннаҳрни ғоявий жиҳатдан, яъни “исломлаштириш” сиёсати орқали эгаллашга ҳаракат қилганлиги кўрсатилган;
Мовароуннаҳрда Араб халифалигининг 715-751 йиллардаги фаолияти даврида воҳа ҳукмдорликларининг дастлаб Ғарбий Турк (603-710), кейинчалик Туркаш хоқонлиги (710-742) ҳимояси остида бирлашганликлари ҳамда қаршилик ҳаракатларининг 751 йилга қадар давом этганлиги асосланган;
Араб халифалигининг Мовароуннаҳрда юритган ғоявий-мафкуравий сиёсати дастлаб “исломлаштириш” (Ислом динига ўтганларга пул бериш, беш маҳал намоз ўқиш, Аллоҳни тан олиб зикр қилиш, хатна қилдириш, ислом аҳкомлари асосида никоҳдан ўтиш) ва кейинчалик “араблаштириш” (халифаликка солиқлар тўлаш, халифалик ҳокимиятини тан олиш ва Араб халифалиги вакилларига ўз уйларидан жой бериш, давлат ишлари ва таълимнинг араб тилида олиб борилганлиги) сиёсатининг фарқли жиҳатлари ва туб моҳияти очиб берилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Мовароуннаҳрда Араб халифалиги ҳукмронлигининг узил-кесил ўрнатилиши (715-751)” юзасидан илмий изланишлар натижаларининг жорий қилиниши:
Мовароуннаҳрда Араб халифалиги ҳокимиятининг ўрнатилиши ва “исломлаштириш” жараёнларининг ташаббускорлари фаолияти; 751 йилга қадар маҳаллий халқларнинг Ғарбий Турк хоқонлиги (603-710), кейинчалик Туркаш хоқонлиги (710-742) билан иттифоқчиликдаги ҳаракатлари; Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий ҳамда маданий ҳаётида “исломлаштириш” жараёнининг тутган ўрнига оид илмий-назарий хулосаларлардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 16 февралда “Тақдимот” ва  2021 йил 7 июн ва 2021 йил 30 ноябрда эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувлари сценарийсини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали давлат унитар корхонасининг 02-40-225-сон; 02-40-1134-сон; 01-40-1830-сон маълумотномалари). Ушбу маълумотлар телетомошабинларда Араб халифалигининг Мовароуннаҳрни узил-кесил эгаллаши 751 йилга қадар давом этганлиги хусусидаги тасаввурларни уйғотади;
    Араб халифалигининг Мовароуннаҳрда юритган дастлаб “исломлаштириш” ва шунинг баробарида кейинчалик олиб борилган “араблаштириш” сиёсатининг туб моҳиятига доир илмий хулосалар ва араб тилининг Ўрта Осиёда илм-фан тараққиётидаги ўрни хусусидаги мулоҳозалар Самарқанд давлат университети тарих йўналиши талабалари учун “Шарқ алломаларининг илмий мероси” ўқув қўлланмаси (Самарқанд: СамДУ нашриёти, 2022 й. – 181 б.) 2-3 мазуларида ўз аксини топган (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сонли Қарори асосидаги  2022 йил 22 июнда берилган 10-2444-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар ислом такомилига ҳисса қўшган аждодларимиз илмий меъросини янги хулосалар билан бойитиш баробарида талабаларнинг тарихий билимларини оширишга ҳам имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish