Sayt test rejimida ishlamoqda

Асрақулова Адиба Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal596.
Илмий раҳбар: Замилова Римма Рамильевна, фалсафа фанлари доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, доцент; Ганиев Баходир Содикжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшларнинг иқтисодий тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш усулларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 иқтисодиёт ва иқтисодий тафаккурни вужудга келтирувчи аттрактор (жалб қилувчи) сабаблари ва унинг динамиклик, тузилмавийлик, “сабаб-оқибат” каби ривожланиш хусусиятлари очиб берилган;
    иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларидаги муаммолар (концептуал ва процедурага кўра муаммолар) ҳамда геоиқтисодиётнинг ривожланиш босқичлари аниқланиб, уларнинг алоқадорлиги далилланган;
республика ҳудудларида иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражалари баҳоланган ва уни миллий менталитетга мутаносиб равишда ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
миллий брендларни инновацион тарзда шакллантириш ва ривожлантириш ёш мулкдорлар иқтисодий тафаккурини юксалтириш воситаси эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшлар иқтисодий тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларига доир тавсиялардан:
иқтисодиёт ва иқтисодий тафаккурни вужудга келтирувчи аттрактор (жалб қилувчи) сабаблари ва унинг динамиклик, тузилмавийлик, “сабаб-оқибат” каби ривожланиш хусусиятлари очиб берилганига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил II ярим йилига мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 6-бандига мувофиқ «Ёш тадбиркорларни хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ҳамда тадбиркорликка оид халқаро кўргазмаларда иштирок этишларига кўмаклашиш» дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; 21-бандига асосан эса «Made in Uzbekistan» шиори остида ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар кўргазмасини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» танловини ташкил этиш бандларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Марказий Кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги 4-13-23-3063-сон маълумотномаси). Бу эса мамлакатимиз ёшларининг иқтисодий сиёсат олиб боришдаги билим ва кўникмаларини юксалишига самарали таъсир қилган;
иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларидаги муаммолар (концептуал ва процедурага кўра муаммолар) ҳамда геоиқтисодиётнинг ривожланиш босқичлари аниқланган ва уларнинг алоқадорлиги ишлаб чиқилганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг иқтисодий масаладаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 16 сентябрдаги 04-15/1892-сон маълумотномаси). Республика ҳудудларида иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражалари баҳоланган ва уни миллий менталитетга мутаносиб равишда ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
    иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларидаги муаммолар (концептуал ва процедурага кўра муаммолар) ҳамда геоиқтисодиётнинг ривожланиш босқичлари аниқланган ва уларнинг алоқадорлиги ишлаб чиқилганига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Бизнес компетенцияларни ошириш, ёшлар стартап лойихаларига кўмаклашиш ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тўғрисида” ги Низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жалб қилишда фойдаланилди. Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши ёш мулкдорлар иқтисодий тафаккурини шакллантириш борасидаги объектив ва субъектив муаммоларни аниқлаш, бу борада учраётган тўсиқларни бартараф этиш йўлларини метрик усуллар асосида ўрганишга хизмат қилган; (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2022 йил 27 октябрдаги 11/05-15-11681-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятлари кенгайган.
республика ҳудудларида иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши ва ривожланишининг синергетик даражалари баҳоланган ва уни миллий менталитетга мутаносиб равишда ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилганига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил II ярим йилига мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг 6-бандига мувофиқ «Ёш тадбиркорларни хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ҳамда тадбиркорликка оид халқаро кўргазмаларда иштирок этишларига кўмаклашиш» дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; 21-бандига асосан эса «Made in Uzbekistan» шиори остида ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар кўргазмасини ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» танловини ташкил этиш бандларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Марказий Кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги 4-13-23-3063-сон маълумотномаси). Бу эса мамлакатимиз ёшларининг иқтисодий сиёсат олиб боришдаги билим ва кўникмаларини юксалишига самарали таъсир қилган;
миллий брендларни инновацион тарзда шакллантириш ва ривожлантириш ёш мулкдорлар иқтисодий тафаккурини юксалтириш воситаси эканлиги ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослаб берилганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг иқтисодий масаладаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 16 сентябрдаги 04-15/1892-сон маълумотномаси). Ўзбекистонда ёш тадбиркорларнинг истиқболлари жаҳон иқтисодиётида юз бераётган глобал иқтисодий ўзгаришларга боғлиқлиги. Бу эса уларнинг иқтисодий тафаккурини янада кенг кўламда шакллантириш долзарб масала эканлигини курсатиб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish