Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Сайёра Хатамовнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt1059.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асқаров Нодирбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Исманов Иброҳим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Базарова Гулнора Гулямовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш  бўйича илмий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигининг интеграл кўрсаткичларини [0;1] “хавфи юқори”, [1,01;1,5]  “меъёрдаги хавфсиз”, [1,51;2] “мутлақо хавфсиз”  баҳолашга кўра чегара мезонлари асосланган;
”Lux textile” хусусий корхонаси ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш  корхона фойдасини оширишга олиб келиши асосланган;
“Lens Textile invest” МЧЖ да қарор қабул қилиш механизмига мазкур соҳага инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларига кўра “Lens Textile invest” МЧЖ нинг 2026 йилгача меҳнат унумдорлиги даражасининг прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарор қабул қилишни оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигининг интеграл кўрсаткичларини [0;1] “хавфи юқори”, [1,01;1,5]  “меъёрдаги хавфсиз”, [1,51;2]  “мутлақо хавфсиз”  баҳолашга кўра чегара мезонлари бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан 2021 йилда №245-сонли буйруқ тасдиқланиб, Андижон вилояти “Lux Textile” хусусий корхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lux Textile” хусусий корхонасининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш мезони бошқарув қарорлари натижасида [1,01;1,5]   “меъёрдаги хавфсиз” даражада бўлиши  имконини берган;
”Lux textile” хусусий корхонаси ишлаб чиқаришнинг хомашё матосини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи ходимлар сонини янги техника ва технологияларни киритиш орқали қисқартириш  корхона фойдасини оширишга олиб келиши бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ билан тасдиқланган ҳолда “Lux Textile” хусусий корхонасининг фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада “Lux Textile” хусусий корхонасида бошқарув қарорларининг ижтимоий-ташкилий самарадорлигини қўшимча оширилишига имкон яратган;
“Lens Textile invest” МЧЖ да қарор қабул қилиш механизмига мазкур соҳага инновациялар киритиш билан шуғулланадиган махсус бўлинма ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги  бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ билан тасдиқланган ҳолда “Lux Textile” хусусий корхонасининг бошқарув фаолиятига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lens Textile invest” МЧЖнинг иқтисодий самарадорлиги 9,1 фоизга, технологик самарадорлиги 8,0 фоизга ҳамда ишлаб чиқариш хажмини 5,3 фоиз қўшимча ошириш имконини берган;
 тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларига кўра “Lens Textile invest” МЧЖ нинг 2026 йилгача меҳнат унумдорлиги даражасининг прогноз кўрсаткичлар бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2021 йилдаги №245-сонли буйруқ асосида “Lens Textile invest” МЧЖни 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 19 апрелдаги 03/25-1167-сон маълумотномаси). Натижада, “Lens Textile invest” МЧЖнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегик режалари ҳамда меҳнат унумдорлигини 35 фоизга ортишига қўшимча имкониятлар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish