Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Зафар Комиловичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқда сервис хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt915.
Илмий раҳбар: Мирзаев Қулмамат Жанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Алиева Махбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қаххоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қишлоқда сервис хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқда сервис хизмат кўрсатиш натижаларини баҳолаш услубиёти қишлоқда аҳолининг тегишли сервис хизмат кўрсатиш корхоналари билан таъминланиши ва қишлоқда сервис инфратузилмасини чет эл тажрибасига кўра такомиллаштирилиши самарали эканлиги асослаб берилган;
қишлоқда сервис хизматларини ривожлантириш ташкилий-бошқарув ва иқтисодий-молиявий механизмларининг асосий йўналишлари янги рақамли ташкилий-бошқарув тузилмасини шакллантириш, аҳоли ҳамда тижорат банкларининг пул маблағларини самарали йўналтиришга кўра такомиллаштирилган;
қишлоқда сервис хизматларини самарали ва комплекс ташкил этиш мақсадида ҳудудий «Қишлоқхизмат» кластерини ташкил қилишнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Самарқанд вилоятида қишлоқ сервис хизматларини ривожлантириш-нинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари экспоненциал тренд чизиғи бўйлаб ўсиши ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқда сервис хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқда сервис хизмат кўрсатиш натижаларини баҳолаш услубиёти қишлоқда аҳолининг тегишли сервис хизмат кўрсатиш корхоналари билан таъминланиши ва қишлоқда сервис инфратузилмасини чет эл тажрибасига кўра такомиллаштирилиши самарали эканлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2022 йил 21 январдаги 11/02-15-423-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқда сервис айланмасининг ўсиш даражаси 1,22 фоизга, қишлоқда аҳолининг тегишли сервис хизмат кўрсатиш корхоналари билан таъминланиши 3,1 фоизга ошириш имконини берган;
қишлоқда сервис хизматларини ривожлантириш ташкилий-бошқарув ва иқтисодий-молиявий механизмларининг асосий йўналишлари янги рақамли ташкилий-бошқарув тузилмасини шакллантириш, аҳоли ҳамда тижорат банкларининг пул маблағларини самарали йўналтиришга кўра такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2022 йил 21 январдаги 11/02-15-423-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2023 йилларда ташкилий-бошқарув бўйича инновациялар 12 фоизга, ресурслар билан таъминлаш даражаси 1,24 фоизга ошириш ҳамда иқтисодий-молиявий механизмларининг ривожланиш имконини берган;
қишлоқда сервис хизматларини самарали ва комплекс ташкил этиш мақсадида ҳудудий «Қишлоқхизмат» кластерини ташкил қилишнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2022 йил 21 январдаги 11/02-15-423-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Самарқанд вилоят Самарқанд тумани “QAHRAMON NOZ NE’MATLARI” ФХ, Самарқанд вилоят Булунғур туман “AYUB BARAKA” унитар корхонаси, Самарқанд вилоят Булунғур туман “SAYILTEPA SAMDIL SAVDO” МЧЖ бўйича қишлоқда сервис хизмат кўрсатишни юқори иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшган;
Самарқанд вилоятида қишлоқ сервис хизматларини ривожлантириш-нинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари экспоненциал тренд чизиғи бўйлаб ўсиши бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларини 2022-2023 йилларда ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси 2022 йил 21 январдаги 11/02-15-423-сон маълумотномаси). Прогноз-параметрлардан фойдаланиш 2026 йилгача бўлган даврда Самарқанд вилоятида қишлоқларда сервис хизматини ривожлантиришнинг қўшимча имкониятларини асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish