Каххоров Аваз Жамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон автомобиль транспорти тизимида инновацион маркетинг фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt 232.
Илмий раҳбар: Фаттахов Адихамжон Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Равшан Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори; Зоҳидов Азамат Аъзамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль транспорти тизимида инновацион маркетинг фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобиль транспорти тизимида “янги транспорт воситалари, ташиш технологиялари ва сервис хизматларини қўллашга асосланган” инновацион транспорт хизматларини тижоратлаштиришнинг иқтисодий механизми такомиллаштирилган;
автомобиль транспорти корхоналарининг инновацион маркетинг салоҳиятини баҳолаш услубиятининг кўрсаткичлар тизими ва алгоритмик асоси такомиллаштирилган;
автомобиль транспортида инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини тавсифловчи иқтисодий, ижтимоий, молиявий, маркетинг, бошқарув, техник-эксплуатацион, экологик, эргономик ва хавфсизлик мезонлари гуруҳи ишлаб чиқилган;
автомобиль транспорти корхоналарининг инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини техник-эксплуатацион параметрнинг ўзгариши ҳисобига аниқлаш услубияти таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Автомобиль транспорт тизимида инновацион маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автомобиль транспорти тизимида янги транспорт воситалари, ташиш технологиялари ва сервис хизматларини қўллашга асосланган инновацион транспорт хизматларини тижоратлаштиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ташқи савдо вазирлиги қошидаги “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2017 йил 16 сентябрдаги 09/10-27-сон маълумотномаси). Ушбу инновацион транспорт хизматларини тижоратлаштиришнинг иқтисодий механизмини қўллаш транспорт хизмат кўрсатиш бозори ҳолатини ўрганиш ва унда инновацион маркетингни ташкил этишдаги асосий йўналишларни белгилаб олиш, шунингдек, инновацион транспорт хизматларини баҳолаш, истеъмолчиларга муносиблигини илмий асослаш, сегментларга ажратиш ва яратилган инновацион транспорт хизматларини тижоратлаштириш имконини берган;
автомобиль транспорти корхоналарида инновацион маркетинг салоҳиятини баҳолаш услубиятининг кўрсаткичлар тизими ва алгоритмик асосини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ташқи савдо вазирлиги қошидаги “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2017 йил 16 сентябрдаги 09/10-27-сон маълумотномаси). Мазкур янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўрта Осиё Транс” АЖда инновацион маркетинг фаолияти самарали йўлга қўйилган. Шунингдек, ушбу илмий янгилик маркетинг бошқарувини замон талаби даражасида ташкил этиш ва транспорт хизмати кўрсатишни 2017–2021 йиллардаги ривожлантириш стратегияларини белгилашда муайян даражада хизмат қилган;
автомобиль транспортида инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини тавсифловчи иқтисодий, ижтимоий, молиявий, маркетинг, бошқарув, техник-эксплуатацион, экологик, эргономик ва хавфсизлик мезонлари гуруҳи бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ташқи савдо вазирлиги қошидаги “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2017 йил 16 сентябрдаги 09/10-27-сон маълумотномаси). Автомобиль транспортида инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини тавсифловчи мезонлар ва уларни ифода этувчи кўрсаткичлар гуруҳини амалиётга татбиқ этиш, инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини аниқлаш услубиётидан бевосита фойдаланиш имкониятини яратиб, корхоналарни ривожлантириш самарадорлик мезонлари хусусиятидан келиб чиқиб, қарорлар қабул қилишга хизмат қилган;
автомобиль транспорти корхоналарининг инновацион маркетинг фаолияти самарадорлигини техник-эксплуатацион параметрнинг ўзгариши ҳисобига аниқлаш услубияти Ташқи савдо вазирлиги қошидаги “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2017 йил 16 сентябрдаги 09/10-27-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик асосида “Ўрта Осиё Транс” АЖ фаолиятида инновацион маркетингни жорий қилиш эвазига техник эксплуатацион кўрсаткичлар 3-4 фоизга яхшиланган ва улардан самарали фойдаланиш натижасида ялпи даромад 17 фоизга оширилган.