Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Шерзод Раҳматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россия империясининг Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш  сиёсати ва унинг оқибатлари (ХIХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошлари)”, 07.00.01–“Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar.676.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ғоффоров Шокир Сафарович,  тарих фанлари доктори, профессор 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Турсунов Равшан Нормуратович, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қўқон хонлигининг тугатилиши билан унинг ўрнида Фарғона вилояти ташкил этилиши Россия империяси мустамлака бошқарувида ўзгаришлар юз берганлиги, кўчириш сиёсати орқали буюк давлатчилик шовинизми ва ўлкани руслаштириш мақсадини амалга оширишга очиқдан-очиқ киришилгани исботланган;
Фарғона вилоятига Россиянинг марказий районларидан аҳолини кўчириш Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятлари (Каспийорти, Еттисув Сирдарё)га нисбатан кечроқ бошланганлиги сабаблари, кўчиришдаги ўзига хос хусусиятлар, кўчирилганларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммолар аниқлаштирилган;
вилоятга кўчирилган аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий бошқарув билан Туркистон генерал-губернатори ва империя маъмурлари ўртасидаги муносабатлар, кўчиришни оммавий тус олиши омиллари, маҳаллий аҳоли ва кўчганлар ўртасидаги ўзаро зиддиятли муносабатлар туфайли келиб чиққан салбий ҳолатлар очиб берилган;
Фарғона вилоятига кўчирилган аҳолининг Туркистон генерал-губернаторлиги бошқа вилоятларидаги (Еттисувда-казаклар, Каспийорти ва Сирдарё вилоятларида асосан деҳқонлар, шаҳар камбағаллари) кабилардан ижтимоий таркиби фарқланиши, уларнинг миллий-этник таркиби билан боғлиқ жиҳатлар далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Россия империясининг  Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш  сиёсати ва унинг оқибатлари (XIX асрнинг иккинчи ярми-XX аср бошлари)” муаммосини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 августдаги ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қатағон қурбонлари Республика музейи фондини бойитишда, шунингдек, Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Чор Россияси мустамлакачилиги даври” номли бўлимини тўлдиришда ушбу “Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тайёрланган “Россия империясининг  Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш  сиёсати  ва унинг оқибатлари (XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошлари)” мавзусидаги илмий тадқиқотнинг янги далилларга асосланган илмий натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 10 февралдаги 34-сон маълумотномаси). Қатағон қурбонлари Республика музейи фондини бойитишда, шунингдек, Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги  Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Чор Россияси мустамлакачилиги даври” номли бўлимини  янги тадқиқот материаллари билан тўлдиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари ушбу “Россия империясининг  Фарғона вилоятига аҳолини кўчириш  сиёсати  ва унинг оқибатлари (XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошлари)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган тадқиқот ишидан “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини  тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 13 майдаги 06-31-616-сон маълумотномаси). “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувларини Россия империяси даврида Туркистон, жумладан Фарғона вилоятига аҳолини қўчириш сиёсати бўйича янги тадқиқот материаллари асосида янада бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish