Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиева Гулчеҳра Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Санъатга оид терминларнинг лексик-семантик ва миллий-маданий таҳлили (француз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil1613.
Илмий раҳбар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Насиров Абдураҳим Абдимуталипович, филология фанлари доктори, доцент; Қиличев Байрамали Эргашович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек  тилларида санъатга доир терминосфераларнинг лексик-семантик, миллий-маданийнуқтаи назардан хусусиятларини очиб бериш билан бирга икки ноқардош тил доирасида  уларнинг муштарак ва дифференциал белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
француз ва ўзбек тилларидаги санъатга доир терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари ва миллий-маданий моҳияти ҳар иккала халқнинг тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши ва руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поэтик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги исботланган;
қиёсланаётган тиллардаги санъат терминосистемасининг дериватив характери терминологик бирликнинг матн ривожи доирасида вербаллашуви ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида терминнинг бирламчи маҳсулот эканлиги аниқланган;
икки ноқардош тиллардаги санъатга оид терминларнинг миллий-лисоний, когнитив-семантик хусусиятлари фрейм, гештальт, слот, скрипт каби концептуал белгилар «доира», «қайроқ», «най», «девон», «муйқалам», «лазги», «муножот», «мақом», «суҳанронлик» «violon», «tchagne», «tambourin»,  «miniature», «pièce», «rôle» каби лингвокультуремалар воситасида намоён бўлиши асосланган; 
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган заргар, зардўз, каштадўз, кулол, бахши, чолғусоз, раққоса, рассом ҳамда аrrangeur, эnsemble, romaniste, miniaturiste, belle(fém) beau сингари санъат терминларининг когнитив ва лингвомаданий жиҳатлари генетик-культурологик, ижтимоий-тарихий ва лисоний-маданий омиллар таъсирида шаклланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ҳамда ўзбек тиллари санъатга оид терминларининг лексик-семантик ва миллий-маданий хусусиятларинианиқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
француз ва ўзбек тилларидаги санъатга доир терминларнинг лексик-семантик хусусиятлари ва миллий-маданий моҳияти ҳар иккала халқнинг тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши ва руҳияти, эътиқодий тушунчалари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поэтик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 12 сентябрдаги 17.01/165-сон маълумотномаси). Натижада қиёсланаётган тиллардаги санъатга оид терминларнинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни таржима қилиш муаммо ва ечимлари, уларга хос муштарак ва дифференциал белгиларни очиб бериш имкониятлари кенгайган;
икки ноқардош тиллардаги санъатга оид терминларнинг миллий-лисоний, когнитив-семантик хусусиятлари фрейм ва слот каби концептуал белгилар «доира», «қайроқ», «най», «карнай», «сурнай», «дутор», «рубоб», «девон», «муйқалам», «лазги», «муножот», «мақом», «суҳанронлик» «violon», «tchagne», «tambourin», «outillage», «allemande», «flageolet» «artiste», «belle-étage», «parterre», «miniature»  каби лингвокультуремалар воситасида намоён бўлишига доир хулоса ва тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятида 56-01/10 “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари (беш тиллик) инновацион имкониятлари” дастури доирасида “Les lieux de pelerinage de l’Ouzbekistan” каталогининг французча вариантини таржима қилишда инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон-Франция дўстлик жамиятининг 2022 йил 26 майдаги 090-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари ўзбек маданияти билан боғлиқ сўз ва ибораларни француз тилига таржима қилиш жараёнида дуч келинадиган муаммоларни ҳал қилишга хизмат қилган;
қиёсланаётган тиллардаги санъат терминосистемаси ясалиш жараёнининг дериватив характери терминологик бирликнинг матн ривожи доирасида вербаллашуви ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида терминнинг бирламчи маҳсулот эканлиги билан боғлиқ натижалардан Бухоро вилояти «Истиқлол» телеканалида «Мулоқот» телекўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган («Истиқлол-ТВ» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 2 июндаги 1108-сон маълумотномаси). Натижада давлатлараро ва халқаро санъат алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, таълим, маданият ва санъат соҳаларига доир ва оммавий дастурларни тайёрлашда манба сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish