Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Ўғилой Ҳамдамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Америка насрида киноянинг поэтик ифода хусусиятлари», 10.00.04 –  Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil1149.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Киселев Дмитрий Анатольевич, филология фанлари доктори, доцент; Хажиева Феруза Мэлсовна, филология  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Америка насрида киноянинг бадиий-эстетик категориялар тизимидаги ўрни, комиклик шакли сифатида пайдо бўлиш омиллари, тадрижий такомили, ундан ёзувчиларнинг фойдаланиш маҳоратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жаҳон адабиётининг антик, ўрта, уйғониш, маърифатчилик  даврларида адибларнинг киноядан фойдаланишдаги бадиий маҳоратига хос такомил белгилари, ижтимоий-психологик омиллари, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва муштараклик қирралари очиб берилган; 
Америка адабиётида киноянинг оғзаки, вазиятли, драматик, фожиали, сократик, классик, романтик, космик, тарихий, вербал, мета каби турлари, пичинг, кесатиқ, шама, қочирим, сарказм, истеҳзо, писанда каби поэтик кўринишлари таснифланиб, ғоявий-эстетик ҳамда композицион, яъни сюжет қурилишидаги бадиий вазифалари далилланган;
Америка адабиётида киноя услубий воситасидан фойдаланишнинг ижтимоий-тарихий, бадиий-эстетик асослари ва ушбу бадиий тасвир воситасига хос гносеология усули, универсалиялар ҳамда уни келтириб чиқарувчи парадигмалар аниқланган;
Америка насрида жанр, услубий хусусият, композицион тузилма, мазмун ва шаклий ифодани қамраб олган интертекстуаллик ва матннинг экстралингвистик муҳитда реал коммуникатив вазиятни воқелантирадиган интердискурсивлик категориялари рамзий образлар, аллюзия, пародия, пастиш каби бадиий тасвир воситалари орқали намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка насрида киноянинг поэтик ифода хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Америка адабиётидаги роман, қисса, ҳикояларда киноянинг пайдо бўлиши ва шаклланишининг ижтимоий-психологик омиллари, уни ўрганишга синхрон ва диахрон ёндашув тамойиллари, антик, ўрта аср, уйғониш, маърифатчилик давридаги тараққиёт хусусиятларининг  устиворлиги  билан боғлиқ илмий хулосаларидан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 1 апрелдаги  124-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон адабиётидаги анъанавий, умумий адабий ҳодисалардан бири бўлган киноянинг моҳияти, реалистик, танқидий реалистик, модернистик ва постмодернистик насрдаги тараққиёт хусусиятлари, бадиий асар ғоявий йўналиши, жанри ва структурасини белгилашдаги аҳамияти, типологик хусусиятлари очиб берилган;
киноя – жаҳон адабиётидаги анъанавий, бадиий-тасвир воситалардан бири экани, унинг пичинг, кесатиқ, шама, қочирим, сарказм, истеҳзо, писанда каби тушунчалар билан ўхшашлиги ва фарқи; оғзаки, вазиятли, драматик, фожиали, сократик, классик, романтик, космик, тарихий, вербал, мета турларга эга эканлиги; унинг инсон, жонивор, предмет, макон ва замонга йўналтирилган ҳолда намоён бўлиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро давлат университетида 2018-2020 йилларда бажарилган S-UZ800-18-GR-0022 рақамли “Access-STEM” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 19 февралдаги 05-01-0611-сон маълумотномаси). Натижада Америка насридаги роман, қисса, ҳикояларда киноянинг пайдо бўлиши ва шаклланишидаги ижтимоий-психологик омиллар; бадиий асар ғоявий йўналиши, жанри ва структурасини белгилашда киноянинг аҳамияти; унинг Америка насридаги миллий белгилари, носирлар ижодида воқеликка киноявий муносабат кўрсатиш усуллари, бунда адибларнинг зоосемизм ва фитонимлардан фойдаланиш маҳорати ҳақидаги фикр-мулоҳазалар тингловчилар қизиқишини оширишга хизмат қилган;
киноя – комикликнинг долзарб шакли, матн шакллантирувчи услубий воситалардан бири, сўз ўйинининг бир тури, гносеология усули, бадиий концепцияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функциялари орқали намоён бўлганлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 31 майдаги 1/124-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, уларнинг Америка адабиётида киноянинг келиб чиқиш омиллари, поэтик ифода хусусиятлари бўйича билимини, илмий тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган. Шунингдек, ишнинг илмий хулоса ва натижаларидан фойдаланиш телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмунини илмий далиллар билан бойитишга, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусиятини оширишга асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish