Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенджаева Гулрух Фаттиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи таржималарида миллий манзаранинг лингвомаданий ифодаси (аслият ва М.Сафаров, К.Эрмакова, М.Рииз таржималари асосида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2256.
Илмий раҳбар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Киселёв Дмитрий Анатольевич, филология фанлари доктори, доцент; Юсупова Ҳилола Ўктамовна, филология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек насри таржимасининг характерли хусусиятларини “Ўткан кунлар” романи ва унинг рус, инглиз тилларидаги таржималари мисолида аниқлаш ҳамда миллий манзарани ифодалашда таржима усул ва воситаларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий манзарани ифодаловчи фразеологик бирликлар, паремиялар, реалиялар, тарихий сўзлар, архаизмлар сингари воситаларини таржима қилишда транскрипция, калькалаш, перифраза, аналог, эквивалент, ассимиляция, компенсация, экспликация, генерализация, гипо-гиперонимик каби таржима усулларининг функционаллиги аниқланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидаги фразеологик бирликлар ва паремияларни компенсация, экспликация, аналог ёки эквивалент танлаш усуллари қўлланиши орқали таржима қилинаётган бирликлар семантикасининг тўлиқ очиб берилишида мажозий маъно ҳамда маданий-тарихий манзарани сақлаб қолганлиги далилланган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидаги миллий-маданий манзарани ифодалашда миллатга хос бўлган махсус лексик бирликлар, реалиялар таржимасида экспликация, генерализация, гипоним ва гипероним усулларининг бирламчи қиймат касб этиши асосланган;
 историзм ва архаизмлар билан ифодаланган реалиялар орқали олам манзарасининг ифодаланишида матнга хос бўлган интертекстуаллик, контекстуал вазият, шакл ва мазмун мутаносиблиги/номутаносиблиги ҳамда калькалаш усулининг самарадорлиги, функционаллиги ва унга индивидуал ёндашув тамойиллари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. А.Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг рус ва инглиз тилларига таржималарини ўрганиш ҳамда аслиятдаги миллий манзарани таржима қилиш усулларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий манзарани ифодаловчи фразеологик бирликлар, паремиялар, реалиялар, тарихий сўзлар, архаизмлар сингари воситаларини таржима қилишда транскрипция, калькалаш, перифраза, аналог, эквивалент, ассимиляция, компенсация, экспликация, генерализация, гипо-гиперонимик каби таржима усулларининг функционаллиги билан боғлиқ илмий хулосаларидан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда амалга оширилган OT-F1-18 “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022 йил 5 мартдаги 39-08-542-сон маълумотномаси). Натижада таржимашунослик, адабиётшунослик, стилистика, лексикология соҳалари янгича назарий қарашлар билан бойитилган;
Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидаги фразеологик бирликлар ва паремияларни компенсация, экспликация, аналог ёки эквивалент танлаш усуллари қўлланиши орқали таржима қилинаётган бирликлар семантикасининг тўлиқ очиб берилиши орқали мажозий маъно ҳамда маданий-тарихий манзарани сақлаб қолганлиги оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 17 февралдаги 264/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот натижаларидан таржимашунослик асосларини, таржима назарияси ва амалиётини модернизация қилиш, таълим жараёнларини мустаҳкамлаш ва байналмилаллаштиришга қаратилган дарсликларни яратишда янгича ёндашув асоси сифатида фойдаланишга эришилган;
историзм ва архаизмлар билан ифодаланган реалиялар орқали олам манзарасининг ифодаланишида матнга хос бўлган интертекстуаллик, контекстуал вазият, шакл ва мазмун мутаносиблиги/номутаносиблиги ҳамда калькалаш усулининг самарадорлиги, функционаллиги ва унга индивидуал ёндашув тамойиллари билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 7 февралдаги 1/29-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунгача мақсадли аудитория маҳаллий таржимашунослик ва унинг ривожланиш тенденциялари, шунингдек, бадиий таржима ва ундаги миллий ўзликни ифодалаш ҳақида кенг маълумотларга эга бўлди; таҳлил тингловчиларнинг таржима санъати ва унинг турли халқлар ўртасида бўғин вазифасини ўташ қобилияти ҳақидаги билимларини кенгайтириш, шунингдек, китобхонликка қизиқишни ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish