Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Нодир Назаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат молиявий назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2012.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат молиявий назоратини ташкил этиш ва уни амалга ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий объектларни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган лойиҳалар бўйича кредит тўловларини республика бюджетида давлат қарзига хизмат кўрсатиш параметрлари кесимида маблағлар ҳисобидан қоплаш орқали давлатнинг турли фондларидан мақсадли берилган молиявий маблағларнинг ноўрин сарфланишини олдини олиш таклифи асосланган;
қурилиш соҳаси объектларида смета ижроси ҳисобини юритиш, бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг техник аудиторлар томонидан киритиб борилиши йўлга қўйилган “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимини жорий қилиш орқали давлат молиявий назорат органларининг фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш асосланган; 
қурилиш соҳасидаги солиқ тўловчилар фаолиятида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий қонунбузилиш хавфи даражасини ифодаловчи мезонлар таркибига хомашё ва материалларни сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг қурилиш ҳажмига нисбатан номутаносиблиги мезонини киритиш орқали молиявий назоратни такомиллаштириш асосланган; 
давлат молиявий назорати ва ички аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар жамланувчи ҳамда назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда аниқланган молиявий камчиликка оид маълумотлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикрини жойлаштирилувчи “Давлат аудити” миллий дастуридан фойдаланиш орқали молиявий назорат маълумотларини тезкор қайта ишлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат молиявий назоратини тўғри ташкил этиш ва уни самарали амалга оширилишини таъминлашга оид ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ижтимоий объектларни ривожлантириш юзасидан қабул қилинган лойиҳалар бўйича кредит тўловларини республика бюджетида давлат қарзига хизмат кўрсатиш параметрлари кесимида маблағлар ҳисобидан қоплаш орқали давлатнинг турли фондларидан мақсадли берилган молиявий маблағларнинг ноўрин сарфланишини олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 06/04-01-01-37/3722-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий объектлар учун давлатнинг турли фондларидан мақсадли берилган молиявий маблағларни ноўрин сарфланишининг олдини олиш ҳамда ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш имкони яратилган;
қурилиш соҳаси объектларида смета ижроси ҳисобини юритиш, бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг техник аудиторлар томонидан киритиб борилиши йўлга қўйилган “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимини жорий қилиш орқали давлат молиявий назорат органларининг фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 06/04-01-01-37/3722-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш соҳасида давлат молиявий назорат ишларини самарали ташкил этиш, молиявий қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳамда жамоатчилик назорати янги механизмларининг юзага келиши, давлат молиявий назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш имкони яратилган;
қурилиш соҳасидаги солиқ тўловчилар фаолиятида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий қонунбузилиш хавфи даражасини ифодаловчи мезонлар таркибига хомашё ва материалларни сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг қурилиш ҳажмига нисбатан номутаносиблиги мезонини киритиш орқали молиявий назоратни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 06/04-01-01-37/3722-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат молиявий назоратининг муҳим турларидан ҳисобланган солиқ назорати доирасида қурилиш соҳасидаги солиққа оид молиявий қонунбузилишларнинг келиб чиқишини тўғри аниқлаш ва баҳолаш имкони яратилган;
давлат молиявий назорати ва ички аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар жамланувчи ҳамда назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда аниқланган молиявий камчиликка оид маълумотлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикрини жойлаштирилувчи “Давлат аудити” миллий дастуридан фойдаланиш орқали молиявий назорат маълумотларини тезкор қайта ишлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 06/04-01-01-37/3722-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада давлат молиявий назорат механизми амалиётида самарадорликка эришиш, молиявий назоратни рақамлаштириш, маълумотларни тезкор қайта ишлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish