Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоева Хилолахон Махмутовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик тизими», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped39.

Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Дильяра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исломов Илёс Норматович, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик тизими оптималлигига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ижтимоий фаол ўқувчи шахсини тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён модели ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги стратегиясини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;

шахс ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнларининг устувор (ташаббусни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ҳурмат, қизиқиш ва эҳтиёжларни инобатга олиш, индивидуал ёндашув, ҳамкорлик, субъективлик, эркин танлов) принциплари ретроспектив даврийлик ҳамда жамият талабларига мувофиқ такомиллаштирилган;

ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллик даражасини ифодаловчи индикаторлар таркиби давлат ижтимоий буюртмасига мувофиқ фаол фуқаролик, ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенциялар асосида аниқлаштирилган;

ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигига таъсир этувчи субъектлар фаолиятининг изчиллиги ҳамда узвийлигини таъминлаш механизми ижтимоий муносабатларнинг интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шахс ижтимоий фаоллигини ошириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик-психологик имкониятлари ва мезонлари, воситалари, шакллари, методларидан фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари»да белгиланган ижтимоий фаол фуқароликтаянч компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 29 августдаги 01-02/1-3-349-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллик даражасини ифодаловчи индикаторлар таркиби давлат ижтимоий буюртмасига мувофиқ фаол фуқаролик, ўзини ўзи ривожлантириш, миллий ва умуммаданий таянч компетенциялар асосида аниқлаштирилган;

ижтимоий фаоллик ва шахс умуммаданияти билан боғлиқ шахсий сифатларга оид муаллифлик ғояларидан «Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида яратилган «Педагогика» энциклопедиясининг II жилдини тайёрлашда, А1-ХТ-1-33147 рақамли «Узлуксиз таълим тизимида педагогик жараёнларни ташкил этишни бошқариш сифат ва самарадорлигини ошириш технологиялари» номли амалий (2012–2014 й.й.) ҳамда Ф1-ХТ-0-020452 рақамли «Дарс интизомига салбий мунособатдаги болаларга нисбатан конструктив таъсир этишнинг назарий ва методологик асослари» номли фундаментал (2012–2016 йй.) тадқиқот лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2017 йил 27 сентябрдаги 01/8-01-09/329-сон маълумотномаси). Натижада шахс ижтимоий фаоллигини ошириш жараёнларининг устувор принциплари ретроспектив даврийлик ҳамда жамият талабларига мувофиқ такомиллаштирилган.

ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик тизимини жорий этишга доир таклифлари 2017 йил 18 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3138-сонли «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбир тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашда синф раҳбарлари, мактаб психологи, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар етакчиси фаолиятини ташкил этишга муайян даражада хизмат қилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 29 августдаги 01-02/1-3-349-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий фаол ўқувчи шахсини тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён модели ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги стратегиясини белгилаш асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish