Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаев Зокир Маликович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни экологик бошқариш жараёнларининг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.13 – «Менежмент» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSс.03/30.12.2020.I.16.02. 
Илмий раҳбар: Фаттахов Адхам Азизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Йўлдошев Нуриддин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обид Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни экологик бошқаришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича  илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Табиий хомашёлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида сувдан фойдаланувчи саноат корхоналаридан иборат экологик кластерларнинг ташкилий тузилмасида экологик хизматлар кўрсатувчи бўлинмаларни ташкил этиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда иқтисодий ривожланиш асосланган;
энергетика ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари таркибидаги тузилмавий-технологик жиҳатдан мувофиқликни таъминлаш орқали ҳудудий-маъмурий бошқарув ташкилотларининг экологик-иқтисодий балансини такомиллашти-риш асосида самарасиз ишлатилаётган табиий ресурслар ҳажмини 20-30%га қадар тежаш таклифи асосланган;
миллий иқтисодиётни экологик бошқариш механизми таркибига кирувчи атроф-муҳит муҳофазасини амалга ошириш юзасидан режалаштирилган тадбирлар ҳамда уларни молиялаштириш ўртасидаги нисбатни “муҳимлик - қамровлилик - тизимлилик” даражаларига кўра оптималлаштириш таклифи асосланган;
мамлакат ҳудудларидаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда уни бошқариш жараёнларини тартибга солишда атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирлар бўйича квоталар бозоридан фойдаланиш орқали бозор дастакларини жорий этиш таклифи ва шартлари асосланган;
Ўзбекистондаги муҳим табиий ресурсларни кўп омилли функциялар ёрдамида баҳолаш орқали иқтисодий-математик моделлари асосида экологик таъминоти жараёнларининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни экологик бошқаришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича  ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
табиий хомашёлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида сувдан фойдаланувчи саноат корхоналаридан иборат экологик кластерларнинг ташкилий тузилмасида экологик хизматлар кўрсатувчи бўлинмаларни ташкил этиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда иқтисодий ривожланиш таклифи “Мамлакатда комплекс ижтимоий-иқтисодий-экологик бошқаришнинг концептуал ёндашувлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 20 декабрдаги 10-15/2598-сон маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  сувдан фойдаланувчи саноат корхоналаридан иборат экологик кластерларнинг ташкилий тузилмасида экологик хизматлар кўрсатувчи бўлинмаларни ташкил этиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имкони яратилган;
энергетика ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари таркибидаги тузилмавий-технологик жиҳатдан мувофиқликни таъминлаш орқали ҳудудий-маъмурий бошқарув ташкилотларининг экологик-иқтисодий балансини такомиллашти-риш асосида самарасиз ишлатилаётган табиий ресурслар ҳажмини 20-30%га қадар тежаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқлаган “Аграр соҳани хўжалик юритиш жараёнларида экологик омилларни ҳисобга олиш бўйича тавсиялар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 20 декабрдаги 10-15/2598-сон маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилояти миқёсида ерларнинг экологик кўрсаткичлари 2018 йилда 2010 йилга қараганда ўртача 14-17 фоизга яхшиланган;
миллий иқтисодиётни экологик бошқариш механизми таркибига кирувчи атроф-муҳит муҳофазасини амалга ошириш юзасидан режалаштирилган тадбирлар ҳамда уларни молиялаштириш ўртасидаги нисбатни “муҳимлик - қамровлилик - тизимлилик” даражаларига кўра оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Миқдорий ўлчаш ва статистик кўрсаткичларни мониторинг қилишга хизмат қилувчи интеграллашган индикаторлар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 20 декабрдаги 10-15/2598-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02-02/8-1593-сон маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида атроф-муҳит муҳофазасини амалга ошириш юзасидан режалаштирилган тадбирларни миқдорий ўлчаш ва статистик кўрсаткичларини мониторинг қилиш орқали уларни молиялаштиришнинг асослилик даражасини таъминлашга хизмат қилган;
мамлакат ҳудудларидаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда уни бошқариш жараёнларини тартибга солишда атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирлар бўйича квоталар бозоридан фойдаланиш орқали бозор дастакларини жорий этиш таклифи ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 20 декабрдаги 10-15/2598-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02-02/8-1593-сон маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг истиқболларини унинг атроф-муҳитга таъсирини инобатга олган ҳолда ўрганиш ҳамда иқтисодий ва экологик масалаларини уйғунлаштиришга қаратилган сиёсатни олиб боришга эътиборни қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси лойиҳасини шакллантириш имконини  берган; 
Ўзбекистондаги муҳим табиий ресурсларни кўп омилли функциялар ёрдамида баҳолаш орқали иқтисодий-математик моделлари асосида экологик таъминоти жараёнларининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан истиқболдаги иқтисодий ривожланиш йўналишларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 20 декабрдаги 10-15/2598-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 02-02/8-1593-сон маълумотномаси). Мазкур илмий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона вилоятида боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш, чорвачилик комплексларини яратиш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини 12-14 фоизга оширишга эришиш мумкинлиги асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish