Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайпуллаев Илхомжон Абдурахмонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2502.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов  Умид Абдуллаевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Қодиржон Саляевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорликнинг миллий ва глобал иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган иккита, иқтисодий ўсиш ўртасидаги муносабатлар ҳамда глобал тадбиркорликни амалга оширувчи тузилма таклиф этилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада ривожланишида инфратузилма - демография - таълим ва ўқитиш интеграцияси негизида «Инсон қадри учун» тамойили асосида тизимли ёндашув схемаси таклиф этилган;
бозор ўзгаришлари натижасида янги бизнес тармоқларини яратиш ва хусусий тадбиркорликни фаоллаштириш асосида кичик бизнес самарадорлигини баҳолашнинг субпудрат модели такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш механизмини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари 2026 йилгача кўп омилли прогноз натижалари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тадбиркорликнинг миллий ва глобал иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатадиган иккита, иқтисодий ўсиш ўртасидаги муносабатлар ҳамда глобал тадбиркорликни амалга оширувчи тузилма бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 17 июндаги “Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 13 июндаги ПФ–153-сон ижроси ҳақида”ги 397-6-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8727-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ва уларнинг самарадорлик даражасини 2021 йилда ўртача 18,3 % ошишини таъминлаган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг янада ривожланишида инфратузилма - демография - таълим ва ўқитиш интеграцияси негизида «Инсон қадри учун» тамойили асосида тизимли ёндашув схемаси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил 13 сентябрдаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ–6307-сон Фармони ижроси ҳақида”ги 250-6-0-Q/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8727-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижалари вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 21,6 %га ошишини ва экспорт ҳажмини қўшимча 12,3 %га ошириш имконини берган;
бозор ўзгаришлари натижасида янги бизнес тармоқларини яратиш ва хусусий тадбиркорликни фаоллаштириш асосида кичик бизнес самарадорлигини баҳолашнинг субпудрат модели бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2021 йил  17 майдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида” 294-сон қарори ижроси ҳақида”ги 6-6-0-Q/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8727-сон маълумотномаси). Мазкур янгиликни Наманган вилоятида фаолият юритаётган “FAZMAN TEKSTIL” МЧЖ ва “ASROR TEKSTIL SANOAT” МЧЖ корхоналарида қўлланилиши натижасида ушбу корхоналар соф фойдасини 2021 йилда мос равишда қўшимча 8,7 ва 12,1 фоизга ошириш имконини берган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш механизмини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари 2026 йилгача кўп омилли прогноз натижалари асосида ишлаб чиқилган таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 17 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–153-сон Фармони ижроси бўйича  қабул қилинган 397-6-0-Q/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган ( Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8727-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик натижаларидан ҳудудлардаги кичик бизнес соҳасининг келгусидаги ривожланиш истиқболларини баҳолаш имкониятларини кенгайтириб, Наманганган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish