Sayt test rejimida ishlamoqda

Меликов Отабек Махмадаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари кредит ва депозит хизматлари амалиётини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1643.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атамуродов Улуғбек Бахтиярович, (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ва кредит хизматлари кўрсатиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг кредит портфелини диверсификация қилиш орқали кредит риски кредит портфелини шакллантиришнинг мавжуд тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, битта тармоққа бериладиган кредитларнинг банк кредит портфелидаги улушининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги меъёрини кредит сиёсатида портфелнинг асосий диверсификация мезони сифатида белгилаш таклифи асосланган;
иқтисодиёт тармоқларида юзага келган конъюнктуравий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кредит портфелини диверсификация даражаси бўйича белгиланган 15 фоизли мезонга нисбатан 5 фоизгача тебранишга рухсат бериш таклифи ишлаб чиқилган;
ҳар бир тармоқ вазирлиги билан ушбу тармоқ корхоналарига берилган кредитларнинг таъминоти, кредитларнинг фоиз ставкаларини бир қисмини қоплаб бериш, давлат томонидан субсидияланадиган кредитларнинг ҳажми бўйича аниқ келишув битимини тузиш орқали тижорат банклари кредит ва депозит хизматлари амалиётини такомиллаштириш асосланган; 
ҳар бир тармоқ субъектларига берилган кредитларнинг умумий суммасига нисбатан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг юқори меъёрий чегарасини белгилаб қўйиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг депозит ва кредит хизматлари кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларининг кредит портфелини диверсификация қилиш орқали кредит риски кредит портфелини шакллантиришнинг мавжуд тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, битта тармоққа бериладиган кредитларнинг банк кредит портфелидаги улушининг 15 фоизидан ошиб кетмаслиги меъёрини Кредит сиёсатида портфелнинг асосий диверсификация мезони сифатида белгилаш таклифи АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил учун Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил 15 июндаги 2825/26–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Туронбанк”да брутто активларнинг даромадлилик даражаси 2021 йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли ўзгарган; 
иқтисодиёт тармоқларида юзага келган конъюнктуравий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда кредит портфелини диверсификация даражаси бўйича белгиланган 15 фоизли мезонга нисбатан 5 фоизгача тебранишга рухсат бериш таклифи АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил учун Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил 15 июндаги 2825/26–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Туронбанк”да чакана кредитлардан олинган фоизли даромадлар миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан маълум даражада ошган;
ҳар бир тармоқ вазирлиги билан ушбу тармоқ корхоналарига берилган кредитларнинг таъминоти, кредитларнинг фоиз ставкаларини бир қисмини қоплаб бериш, давлат томонидан субсидияланадиган кредитларнинг ҳажми бўйича аниқ келишув битимини тузиш орқали тижорат банклари кредит ва депозит хизматлари амалиётини такомиллаштириш таклифи АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил учун Кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил 15 июндаги 2825/26–сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Туронбанк”да капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 3,5 фоизли пунктга ошгани ҳолда, ҳиссали иштирок шаклидаги инвестициялар миқдори 1,9 мартага кўпайган;
ҳар бир тармоқ субъектларига берилган кредитларнинг умумий суммасига нисбатан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларининг юқори меъёрий чегарасини белгилаб қўйиш таклифи АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил учун кредит сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Туронбанк”нинг 2022 йил 15 июндаги 2825/26–сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Туронбанк”да 2021 йилда 2020 йилга нисбатан муддатли депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғи 5,7 фоизли пунктга ошгани ҳолда, кредитларнинг даромадлилик даражаси 1,7 фоизли пунктга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish