Sayt test rejimida ishlamoqda

Пирниязова Турдыгул Омирзаковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри  (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон  тарихи буйича мемуар адабиётлар (1917-1991 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Tar325. Илмий раҳбар: Кощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, прoфеccoр. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар:  Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори;  Утемуратов Бахрам Бекмуратович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1917-1991 йиллардаги Қорақалпоғистон тарихи бўйича мемуар адабиётларнинг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё бўлимида Совет ҳокимиятининг ўрнатилишига бағишланган М.Аллабергенов, М.Ибнияминов, А.Абдурахмонов, О.Ерманов, С.Сарсенбаев ва Полвонниёз Юсуповнинг хотиралари 1917-1930 йиллардаги воқеаларга тарихий асос бўлса-да, Қорақалпоғистонда Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, кейинги йиллари инқилоб шарафига, ижтимоий буюртмалар эсдаликлардан фойдаланган вақтда сиёсий талаб ва субъектив жиҳатлар акс этганлиги асосланган; 
мемуар адабиётлар ва хотираларда 1930-1940 йилларда қорақалпоқ жамиятини синфий табақаланиши ҳақидаги маълумотлари ва таркибий тизимнинг таснифлари ҳар бир даврда фарқланиб, Россия Федерациясининг 1930-1936 йилларда Қорақалпоғистонга дўстона ёрдам жамиятни янги босқичга кўтарган бўлса-да, жамиятдаги деформация жараёнлари ва 1934-1935 йиллардаги қатағонларга қарши турмаслиги социализм мафкурасининг «мустаҳкамланишига» олиб келганлиги исботланган;
урушнинг сўнгги босқичида ва ҳатто у тугаганидан кейинги дастлабки ойларда ҳам «ҳар қандай ҳолатда» натижага эришишга бўлган муносабат йўқолиб, уруш давридаги Қорақалпоғистон тарихидаги хотиралар қаҳрамонлардан иқтисодиётнинг кундалик ҳаётига ўтиш билан боғлиқ бўлган қайта қуришнинг қийин шароитини, одамларга вайронагарчиликнинг ҳажмини, яраларни даволаш учун қилинадиган ишларнинг ҳажмини тасаввур қилишмаслиги учун қаратилгани аниқланган;
К.Камалов томонидан яратилган Ўзбекистоннинг таниқли давлат арбоблари – Усмон Юсупов, Шараф Рашидов ва Ислом Каримовнинг портретлари катта аҳамиятга эга бўлиб, айниқса, Шараф Рашидовнинг давлат раҳбарлик услуби, унинг Қорақалпоғистон учун кадрлар тайёрлашдаги роли, тоталитар давлатчилик шароитида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг энг янги тарихидаги мемуар адабиётларни талқин этиш натижасида:
Амударё бўлимида Совет ҳокимиятининг ўрнатилишига бағишланган М.Аллабергенов, М.Ибнияминов, А.Абдурахмонов, О.Ерманов, С.Сарсенбаев ва Полвонниёз Юсуповнинг хотиралари 1917-1930 йиллардаги воқеаларга тарихий асос бўлса-да, Қорақалпоғистонда Совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг, кейинги йиллари инқилоб шарафига, ижтимоий буюртмалар эсдаликлардан фойдаланган вақтда сиёсий талаб ва субъектив жиҳатлар акс этганлигига оид натижалардан “Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти” музейида сайёҳларга тематик экскурсиялар ўтказиш ва совет даврига оид экспонатларни бойтишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти музейининг 2021 йил 2-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар музей экспозициясини экспонатлар билан бойитиш билан биргаликда ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
мемуар адабиётлар ва хотираларда 1930-1940 йилларда қорақалпоқ жамиятини синфий табақаланиши ҳақидаги маълумотлари ва таркибий тизимнинг таснифлари ҳар бир даврда фарқланиб, Россия Федерациясининг 1930-1936 йилларда Қорақалпоғистонга дўстона ёрдам жамиятни янги босқичга кўтарган бўлса-да, жамиятдаги деформация жараёнлари ва 1934-1935 йиллардаги қатағонларга қарши турмаслиги социализм мафкурасининг «мустаҳкамланишига» олиб келганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги таништирув жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 6 июндаги 06-10/428-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон тарихи бўйича мемуар адабиётлари илмий таҳлил қилинган бўлиб, ушбу даврдаги мемуар адабиётлар ёзиш маданияти, мемуар адабиётлари босиб чиқариш ишларининг ривожланиш босқичлари эътироф этилган.
урушнинг сўнгги босқичида ва ҳатто у тугаганидан кейинги дастлабки ойларда ҳам «ҳар қандай ҳолатда» натижага эришишга бўлган муносабат йўқолиб, уруш давридаги Қорақалпоғистон тарихидаги хотиралар қаҳрамонлардан иқтисодиётнинг кундалик ҳаётига ўтиш билан боғлиқ бўлган қайта қуришнинг қийин шароитини, одамларга вайронагарчиликнинг ҳажмини, яраларни даволаш учун қилинадиган ишларнинг ҳажмини тасаввур қилишмаслиги учун қаратилгани бўйича натижаларидан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Мийрас» эшиттириши сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 июлдаги №01-с-2/346-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг мемуар адабиётлар ёзиш маданияти, мемуар адабиётлари босиб чиқариш ишларининг ривожланиш босқичлари бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish