Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Музайяна Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик-кинестетик праксисини ривожлантириш технологиялари », 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD /3705.
Илмий раҳбар: Аюпова Мукаррам Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Акрамова Хафиза, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нутқ нуқсонига эга бўлган болаларнинг кинетик-кинестетик праксисини ривожлантиришнинг технологияларини  такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болалар кинетик-кинестетик праксисини  ривожлантириш жараёни  коррекцион-педагогик иш тизими тузилмасини тизимлилик, комплекслилик,  ривожланиш тамойиллари ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таълим вазифаларининг дидактик-дифференциал имкониятларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик–кинестетик праксинини ривожлантириш технологиялари нутқнинг товушлар талаффузи  ривожланиши динамикасини баҳолаш ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи характердаги машғулотларни ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда кинетик-кинестетик праксисни ривожлантириш модели товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этиш имконини берадиган ривожлантирувчи машғулотлар комплекси хамда  бола нутқининг бузилиш даражасига кўра уларнинг нутқий имкониятларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар мотор хусусиятларини ривожлантириш орқали товушларни талаффуз қилиш малакаларини ривожлантириш бўйича коррекцион-педагогик иш тизими таълимий ёндашув интерфаол, дифференциаллаштирилган, индивидуаллаштирилган таълим асосида кўргазмали ўйин воситаларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик-кинестетик праксисини ривожлантириш технологиялари бўйича олинган натижалар асосида: 
мактабгача ёшдаги болалар кинетик-кинестетик праксисини  ривожлантириш жараёни  коррекцион-педагогик иш тизими тузилмасини тизимлилик, комплекслилик,  ривожланиш тамойиллари ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган таълим вазифаларининг дидактик-дифференциал имкониятларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 декабрдаги     02-07-4469/04 рақамли далолатномаси). Натижада нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда кинетик-кинестетик праксисни шаклланганлик даражасини ва нутқнинг товушлар талаффузини ривожланганлик ҳолатига таъсирини, назарий ҳамда методик жиҳатларини педагогик таҳлил этиш имкони яратилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик–кинестетик праксинини ривожлантириш технологиялари нутқнинг товушлар талаффузи  ривожланиши динамикасини баҳолаш ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи характердаги машғулотларни ташкил этиш асосида такомиллаштиришга оид доир таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 декабрдаги 02-07-4469/04 рақамли далолатномаси). Натижада нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда кинетик- кенестетик праксисни ривожлантиришнинг методларини такомиллаштиришга шароит яратилган; 
нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда кинетик- кинестетик праксисни ривожлантириш модели товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этиш имконини берадиган ривожлантирувчи машғулотлар комплекси хамда  бола нутқининг бузилиш даражасига кўра уларнинг нутқий имкониятларига мослаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 декабрдаги  02-07-4469/04 рақамли далолатномаси). Натижада нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик-кинестетик праксисини ривожлантириш технологияларни такомиллаштириш имкони оширилган;
нутқ нуқсонига эга бўлган болалар мотор хусусиятларини ривожлантириш орқали товушларни талаффуз қилиш малакаларини ривожлантириш бўйича коррекцион-педагогик иш тизими таълимий ёндашув интерфаол, дифференциаллаштирилган, индивидуаллаштирилган таълим асосида кўргазмали ўйин воситаларини қўллаш асосида такомиллаштиришга доир ишланмалар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 декабрдаги     02-07-4469/04 рақамли далолатномаси). Натижада нутқ нуқсонига эга бўлган болалар кинетик-кинестетик праксисини ривожлантиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish