Sayt test rejimida ishlamoqda

Ким Ирина Николаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланиш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2375. 
  Илмий раҳбар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори (DSс), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жумашева Гульнора Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSс), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари табиатнинг бола сенсорикаси ривожига таъсири, табиатда қўл мехнати, хайвонот ва ўсимликларни кузатиш ҳамда хайвонот ва ўсимликлар дунёсида инсоннинг муносабатини белгиловчи экологик маданиятини фаоллаштириш асосида аниқланган;
мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологиялари флора ва фаунани тизимли ўрганиш, ходисалар мантиғини тушуниш, янги воқеаларга қизиқиш хамда олинган натижаларни баҳолаш, ўйин орқали фазовий тасаввурларни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
катта ёшдаги болаларнинг экологик таълимини шакллантириш модели таълимнинг инновацион шаклларига мос ёндашиш, болаларнинг табиатга нисбатан оқилона фаолиятга тайёргарлиги, лего-конструкциялашда фазовий тасаввурлар ҳамда бошқа объектлар билан ўзаро алоқасини фаоллаштириш ва ақлий кўникмаларни кўпайтириш асосида такомиллаштирилган;
экологик билимларни шаклланганлик даражаси мақсаддан натижага харакат, дидактик-мантиқий масалаларга шахсий муносабатлар, боланинг ривожланиш фаолиятини лойиҳалаш, олдиндан кўра олиш хамда экологик ахборотларнинг хажми ва экологик ўқув материалларини импровизация қила олишга тайёрлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланиш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари табиатнинг бола сенсорикасини ривожига таъсири, табиатда қўл мехнати, хайвонот ва ўсимликларни кузатиш ҳамда хайвонот ва ўсимликлар дунёсида инсоннинг муносабатини белгиловчи экологик маданиятини фаоллаштириш асосида аниқлашга оид таклифлар “Мактабгача таълимда STEAM технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача катта ёшдаги болаларда экологик маданятни ривожлантиришга эришилган;
мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологиялари флора ва фаунани тизимли ўрганиш, ходисалар мантиғини тушуниш, янги воқеаларга қизиқиш хамда олинган натижаларни баҳолаш, ўйин орқали фазовий тасаввурларни шакллантириш асосида такомиллаштиришга оида тавсиялар “Мактабгача таълимда STEAM технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома).  Натижада, мактабгача катта ёшдаги болалар экологик таълимида STEAM технологияларидан фойдаланишга эришилган;
катта ёшдаги болаларнинг экологик таълимини шакллантириш модели таълимнинг инновацион шаклларига мос ёндашиш, болаларнинг табиатга нисбатан оқилона фаолиятга тайёргарлиги, лего-конструкциялашда фазовий тасаввурлар ҳамда бошқа объектлар билан ўзаро алоқасини фаоллаштириш ва ақлий кўникмаларни кўпайтириш, сақлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Мактабгача таълимда STEAM технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг  экологик таълимини таъминлашнинг назарий ва амалий асосларини ўрганиш имкони оширилган;
экологик билимларни шаклланганлик даражаси мақсаддан натижага харакат, дидактик-мантиқий масалаларга шахсий муносабатлар, боланинг ривожланиш фаолиятини лойиҳалаш ва олдиндан кўра олиш хамда экологик ахборотларнинг хажми ва экологик ўқув материалларини импровизация қила олиш асосида аниқлашга оид таклифлар тавсиялар “Мактабгача таълимда STEAM технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-0671 рақамли гувоҳнома). Натижада мактабгача катта ёшдаги болаларнинг  экологик таълимининг концептуал-методологик асосларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish