Sayt test rejimida ishlamoqda

Избуллаева Гулчеҳра Валерьевнанинг

фалсафа доктори (Phd) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped21.

Илмий раҳбар: Булатов Саидаҳбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулла Қўлдошович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳомиджон Ҳомидий, филология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш имкониятларини асослаш ҳамда амалиётга татбиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жалолиддин Румийнинг маънавий мероси тазкиранавислик (антология), шарҳнавислик (шарҳ, талқин), таржимонлик ҳамда илмий тадқиқот йўналишлари бўйича таснифланиб, таълим жараёнида фойдаланишнинг назарий имкониятлари педагогик жиҳатдан ривожлантирилган;

маънавий-ахлоқий тарбияга оид аналогия (ўхшаш, қиёслаш), ахлоқий таъсир ҳамда маънавий мунозара тамойиллари “Маснавийи маънавий” асарининг ҳикоя, масал, эпос, ҳикматлар, халқ оғзаки ижоди намуналари мазмунидан фойдаланиш, юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;

“иймон-эътиқод”, “бағрикенглик”, “мустаҳкам ирода”, “виждон”, “гўзал ахлоқ” тушунчаларидан шахсга йўналтирилган таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари оила, жамоа, узтоз ва шогирд муносабатларини оптималлаштириш асосида кенгайтирилган;

Жалолиддин Румийнинг маънавий меросидан ўрин олган шахс маънавий-ахлоқий тарбиясини шакллантириш ва ривожлантириш мазмунидан таълим жараёнида юксак маънавий-ахлоқий тафаккурини ривожлантиришга доир илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқотнатижаларинингжорийқилиниши.

Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:

Жалолиддин Румийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг методик имкониятлари педагогик жиҳатларини ривожлантириш, устоз ва шогирд муносабатларида фойдаланишни кенгайтириш, илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда таълим жараёнида татбиқ этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 январдаги 89-03-2634-сон маълумотномаси). Бу таклифлар талабаларнинг маънавий тарбиясини такомиллаштиришга, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида фойдаланишга хизмат қилган;

демократик маданиятни, миллий ва умуминсоний қадриятлар (ҳикоя, масал, эпос, ҳикматлар, халқ оғзаки ижоди намуналари) негизида илмий  дунёқарашни, халқ анъаналари, урф-одатлари билан узвий бирлигини, оила, жамоа, узтоз ва шогирд муносабатларида оптималлаштириш, Ўзбек халқ маданиятини асраш ва бойитишни, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминлашда, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналминаллик руҳини ривожлантириш, юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга йўналтирилганлигини таъминлашга оид таклифлардан, “Педагогика” таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сон буйруғи). Натижада “Педагогика ва психология” таълим йўналишлари учун “Шарқ педагогикасида маънавий-ахлоқий тарбия (Жалолиддин Румий маънавий мероси мисолида)” танлов фанидан  ўқув дастури, электрон дарслик яратилиб, амалиётга татбиқ этилган;

диссертация натижалари Германиянинг ResearchGate халқаро олим ва тадқиқотчилар ижтимоий тармоғининг расмий интернет сайтига ҳавола қилинган (https://www.researchgate.net/profile/Izbullaeva_Valerievna).

Yangiliklarga obuna bo‘lish