Sayt test rejimida ishlamoqda

Дошанова Гулжахан Исмаиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Умумий маълумотлар.
Ҳозирги ўзбек шеъриятида кичик лирик шакллар такомили (Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афрўз ижоди мисолида), 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1570.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология фанлари  доктори (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Ғайипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Замонавий ўзбек шеъриятида кичик лирик шакллар такомили масалаларини истеъдодли шоирлар Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афрўз ижоди мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кичик лирик шеърий шаклларнинг илмий-назарий жиҳатларига жаҳон ва ўзбек олимларининг муносабати ҳамда илмий қарашлари ўрганилиб, замонавий адабий жараён маҳсули сифатида юзага келган кичик лирик шакллар структурал-семантик хусусиятларига кўра янги бадиий-эстетик ҳодиса эканлиги далилланган;
шеъриятдаги кичик лирик шеърий шакллар, бир томондан, халқ оғзаки ижоди, иккинчидан, жаҳон адабиётининг таъсири, учинчидан, шарқ мумтоз шеърияти анъаналаридан ижодий озиқланиш натижасида юзага келганлиги ойдинлаштирилган ҳамда ушбу таъсирланиш омилларининг ахлоқий-тарбиявий жиҳатларига алоҳида аҳамият берилганлиги далилланган;
жаҳон шеърияти ва Шарқ мумтоз адабий анъаналарнинг замонавий бадиий тафаккур контекстидаги давомийлиги, Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир ҳамда Фарида Афрўз шеъриятида ихчамлик томон борилаётгани, уларнинг кам сўз билан кўп маъно баён қилиш йўлидаги бадиий изланишлари ва индивидуал поэтик маҳорати ўзбек шеъриятидаги шаклий изланишларнинг самарадорлигини таъминлаб, шеъриятни вазн ва мазмун томондан янгилаганлиги далилланган;
Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афрўз шеъриятидаги кичик лирик шаклларнинг ўзига хос оҳанги, поэтик тизими, тузилиши, бадиий санъатлардан фойдаланиш маҳорати ўрганилганда ҳикматга, афоризмга йўғирилганлиги, ихчам мисралар моҳиятига улкан маънолар жамлангани, уларда вазн, қофия, ритм, банд каби шеър унсурларида янги изланишларнинг юзага келганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. «Ҳозирги ўзбек шеъриятида кичик лирик шакллар такомили (Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир ва Фарида Афрўз ижоди мисолида)» мавзусидаги илмий тадқиқот жараёнида олинган илмий натижалар қуйидагича жорий қилинган:
кичик лирик шеърий шаклларнинг илмий-назарий жиҳатларига жаҳон ва ўзбек олимларининг муносабати ҳамда илмий қарашлари ўрганилиб, замонавий адабий жараён маҳсули сифатида юзага келган кичик лирик шакллар структурал-семантик хусусиятларига кўра янги бадиий-эстетик ҳодиса эканлиги бугунги адабий жараён фонида далилланган илмий-назарий қарашлардан Ф3-2016-0908165532 – «Қоракалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» (2017-2020) фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 10 августдаги  195-сон маълумотномаси). Натижада Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афрўз шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари, замонавий шеъриятда бадиий изланишлар тадрижи, адабий муҳит ва бошқа омилларнинг бу борадаги роли, шоирларнинг мумтоз сўз санъати, анъана ва тажрибаларидан ўрганиши, илхомланиши, поэтик образ яратиш, оҳорли ташбеҳу тимсоллар топиш, сўз ва иборалар қўллашдаги маҳорати, улар ижодининг адабиётшунослик, санъат ҳамда маънавият сингари соҳалар билан билвосита боғликлиги, шоирлар ижодида бадиий яхлитликнинг салмоғини ойдинлаштириш ва шеърлар таҳлили, жанрий ҳамда шаклий хусусиятларини таҳлил қилишнинг методологик тамойилларини янгилашга ҳамда ҳозирги ўзбек шеъриятидаги кичик лирик шаклларнинг бадиий эволюцияси босқичлари аниқланиб, шеър матнларини таҳлил қилишнинг методологик тамойилларини янгилашга эришилган; 
шеъриятдаги кичик лирик шеърий шакллар, бир томондан, халқ оғзаки ижоди, иккинчидан, жаҳон адабиётининг таъсири, учинчидан, шарқ мумтоз шеърияти анъаналаридан ижодий озиқланиш натижасида юзага келганлиги ҳамда ушбу таъсирланиш омиллари ахлоқий-тарбиявий жиҳатларига алоҳида аҳамият берилганлиги юзасидан олинган хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини  тадқиқ этиш» (2017-2020) фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 10 августдаги 196-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек шеъриятидаги кичик лирик шаклларнинг бадиий эволюцияси босқичлари аниқланиб, шеър матнларини таҳлил қилиш тамойилларини ойдинлаштиришга эришилган; 
жаҳон шеърияти ва Шарқ мумтоз адабий анъаналарининг замонавий бадиий тафаккур контекстидаги давомийлиги, Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир ҳамда Фарида Афрўз шеъриятида ихчамлик томон борилаётгани, уларнинг кам сўз билан кўп маъно баён қилиш йўлидаги бадиий изланишлари ва индивидуал поэтик маҳорати ўзбек шеъриятидаги шаклий изланишларнинг самарадорлигини таъминлаб, шеъриятни вазн ва мазмун томондан янгилаганлиги далилланган илмий-назарий қарашларга асосланиб, И.В.Савицкий номидаги бадиий санъат музейида рангтасвир йўналишидаги портретлар маънолари бўйича кўргазмали ва экскурс дарслар ташкил қилинган, шунингдек, сўз ва рангтасвир санъатида воқеликни бадиий ифода этиш усуллари муштараклигига доир қарашлар илмий-назарий анжуманларда маърузалар орқали эълон қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 12 августдаги 2–02/1008-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар замонавий шеъриятда пайдо бўлган кичик лирик шеърий шаклларнинг бадиий-эстетик моҳияти рангтасвир ижодкорлиги билан муштарак негизга эгалигини далиллашга асос бўлган; 
 Сирожиддин Саййид ижодидаги кичик лирик шеърларнинг ўзига хос хусусиятлари, шоирнинг поэтик дунёқараши, Маҳмуд Тоирнинг лирик шеърлар ёзишдаги услубий изланишлари, шеърларнинг генетик жиҳатдан мумтоз шеърият ва фольклор билан уйғунлиги, Фарида Афрўзнинг ихчам  шеърларидаги ўзига хос шаклий изланишлари ҳамда фалсафий мазмун, миллий оҳанг ойдинлаштирилганлиги ҳамда  Сирожиддин Саййид, Маҳмуд Тоир, Фарида Афрўз шеъриятидаги кичик лирик шаклларнинг ўзига хос оҳанги, поэтик тизими, тузилиши, бадиий санъатлардан фойдаланиш маҳорати ўрганилганда ҳикматга, афоризмга йўғирилганлиги, ихчам мисралар моҳиятига улкан маънолар жамлангани, уларда вазн, қофия, ритм, банд каби шеър унсурларида янги изланишларнинг юзага келганлиги аниқлангани ҳақидаги назарий умумлашма хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси вақтли матбуоти нашрларида, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар, жумладан, «Ассалаўма алийкум, Қарақалпақстан!», «Адебият ҳам даўир» кўрсатувларида ҳамда радиоканалнинг «Руўхыйлық бостаны» каби эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 23 августдаги 05-22/508-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошган ва илмий тадқиқот натижалари кенг жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish