Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадатов Илҳом Юсуп ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар мустақил таълимини самарали ташкил этишни blended learning технологияси асосида такомиллаштириш (педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1268.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот:  Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабалар мустақил таълимини самарали ташкил этишни blended learning технологияси асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва ўтказишга қўйиладиган инновацион-педагогик талаблар аналитик, “тескари синф” (“filipped classroom”), лойиҳавий-тадқиқотчилик каби таянч моделларни умумкасбий ва шахсий (психологик, билишга доир, воситали) компетенциялар билан трансформациялашув даражаси продуктивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
Blended learning технологияси асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг ўқув вақтини оптималлаштириш, ўрганишга мотивацияни ошириш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш орқали коммуникатив компетенцияни ривожлантириш каби психологик-педагогик хусусиятлари инфографикани самарали қўллашга имкон берувчи видеомаъруза, кринкаст (рақамли видеоёзув), видеотақдимотнинг дидактик имкониятларини вертикал ва горизонтал йўналишларда бойитиб боришга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
талабалар мустақил таълимини Blended learning технологияси асосида ташкил этишнинг педагогик механизми анъанавий (Brick and Mortar Education) ва электрон (e-learning) таълимни жадаллаштирилган билим олишга йўналтирилган Исикава модели, ўқитишни бошқариш тизимига асосланган MOODLE тизими билан муаллифлик дастурлари орқали адаптивлик салоҳиятини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
Blended learning технологияси асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш жараёнлари мулоқотнинг тармоқ технологияси (бирга-бир методи), электрон семинар, компьютерли диагностика, эвристик саволлардан самарали фойдаланиш имконини берувчи конвергент таълим муҳитининг синхрон гибрид (“юзма-юз”, “ротация”), асинхрон (“тескари синф”, “флекс”) шакллари темпораллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. талабалар мустақил таълимини самарали ташкил этишни blended learning технологияси асосида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва ўтказишга кўйиладиган инновацион-педагогик талаблар аналитик, “тескари синф” (“filipped classroom”), лойихавий-тадкикотчилик каби таянч моделларни умумкасбий ва шахсий (психологик, билишга доир, воситали) компетенциялар билан трансформациялашув даражаси продуктивлигини бевосита таъминлаш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадкикот институтида бажарилган И-ОТ-2019-8 ракамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учуй янги авлод электрон методик кўлланмаларини яратиш ва ўкув жараёнига жорий этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-07-4133/04-сон далолатномаси). Натижада таълим олувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг методик имкониятларини бойитилишига эришилган
 Blended learning технологияси асосида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг ўқув вақтини оптималлаштириш, ўрганишга мотивацияни ошириш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш орқали коммуникатив компетенцияни ривожлантириш каби психологик-педагогик хусусиятлари инфографикани самарали қўллашга имкон берувчи видеомаъруза, кринкаст (ракамли видеоёзув), видеотақдимотнинг дидактик имкониятларини вертикал ва горизонтал йуналишларда бойитиб боришга устуворлик бериш оркали аниклаштиришга доир ишланмалар ФЗ-2016-0908165532-ракамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло коидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-07-4133/04-сон далолатномаси). Натижада ўрганишга мотивацияни ошириш, оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш орқали коммуникатив компетенцияни ривожлантиришнинг дидактик таъминотинг ахборотларни тақдим этиш шаклларини ишлаб чиқилишига эришилган.
талабалар мустақил таълимини  Blended learning технологияси асосида ташкил этишнинг педагогик механизми анъанавий (Brick and Mortar Education) ва электрон (e- learning) таълимни жадаллаштирилган билим олишга йўналтирилган Исикава модели, ўқитишни бошқариш тизимига асосланган MOODLE тизими билан муаллифлик дастурлари орқали адаптивлик салоҳиятини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган И-ОТ-2019-8 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-07-4133/04-сон далолатномаси). Натижада замонавий ахборот технологияларига асосида мустақил таълимни ташкил этиш ва бошқариш орқали ўқувчиларда таълим олшга адаптив кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
Blended learning технологияси асосида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш жараёнлари мулоқотнинг тармоқ технологияси (бирга-бир методи), электрон семинар, компьютерли диагностика, эвристик саволлардан самарали фойдаланиш имконини берувчи конвергент таълим муҳитининг синхрон гибрид (“юзма-юз”, “ротация”), асинхрон (“тескари синф”, “флекс”) шакллари темпораллигини таъминлаш асосида такомиллаштириш буйича маълумотлар ФЗ-2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло коидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-07-4133/04-сон далолатномаси). Натижада мустақил таълимни ташкил этишда ўқув вақтини оптималлаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish