Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумагельдиев Неъматжан Раджаббаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “ХХ аср охири – XXI аср бошларида Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий аспектлари ва ривожланиш жараёнлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar800.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сарыбаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақолпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг охири – ХХI асрнинг бошларида Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳамда  экологик вазиятнинг минтақага  таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши  мазкур минтақани аграр ҳудуддан саноат, ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳияти ривожланган ҳудудга айланишига сабаб бўлганлиги аниқланган; 
Қорақалпоғистонда инвестициялар ҳажмининг кескин ўсиши иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижаси бўлиб, бу таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш энг муҳим юқори технологияли қувватларни ишга туширишни жадаллаштириш эвазига бўлганлиги асосланган;
Республикада фермерлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экологик ҳолатни яхшилаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш дастурининг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида аҳолининг атроф-муҳитга бўлган қарашлари ўзгариб, қишлоқ ва овуллар  турмуш  даражасини яхшилашга ва шу билан бирга, аҳоли учун қўшимча даромад олиш имкониятини ошишига сабаб бўлганлиги исботланган; 
Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт соҳасининг ривожланиши ҳамда фуқароларда экологик маданиятнинг шаклланиши аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаб, ўлим даражасининг пасайишига ва ўртача умр кўриш ёши давомийлигининг ошишига олиб келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср оxири – ХXI аср бошларида Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий - иқтисодий аспектлари ва ривожланиш жараёнлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг жойлашиши ва демографик жараёнлари табиий-иқлим шароити ва тарихий ривожланиши билан бирга, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ бўлганлигига оид натижалардан «Қорақалпоғистон» радиоканалининг «Биз тарихни ўрганамиз» кўрсатувининг сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпанияси 2022 йил 03 октябрдаги 05-22/362-сон маълумотномаси). Натижада оммавий ахборот воситалари орқали тарихий босқичлар, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган тавсияларни амалга ошириш, жумладан, Оролбўйида экологик хавфсизлик сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар ҳақидаги тарихий маълумотларга оид билимларнинг ривожланишига  ўз ҳиссасини қўшган;
Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган исолҳотларнинг амалга оширилиши,  мазкур минтақани аграр ҳудуддан, саноат, ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳияти ривожланган ҳудудга айланишига сабаб бўлганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичларининг тарихий соҳасидаги замонавий илмий тадқиқотлар бўйича тарихшунослик библиографиясини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 26 сентябрдаги 2-01/208-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланишининг тарихий босқичлари ва тенденциялари ҳақидаги илмий билимларга ошишига хизмат қилган;
республикада, фермерлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш экологик ҳолатни яхшилаш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш, дастурининг босқичма-босқич амалга оширилиши натижасида аҳолининг атроф-муҳитга бўлган қарашлари ўзгариб, қишлоқ ва овуллар  турмуш  даражасини яхшилашга ва шу билан бирга аҳоли учун қўшимча даромад олиш имкониятини ошишига сабаб бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновациялар маркази амалиётида аҳолига, атроф-муҳитни турли қатламларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш масалаларини ўрганиш бўйича тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 1 июндаги02/18-1671-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикасида экотуризмни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish