Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбанов Музафар Атахановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм қишлоқ жамоалари тарихи (ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар, мил. авв. VI - милодий IV асрлар) 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Tar395.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Собиров Қурбонбой, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кощанов Бахыт Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Яхшиев Анвар Жўрақулович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақолпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мил.авв. VI – милодий IV асрларда Хоразм қишлоқ жамоалари ҳамда уларда кечган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳаси ва унга уланиб кетган Сариқамишбўйи пасттекислигида темир асридан бошлаб шакллана бошлаган деҳқончилик микровоҳалари ва уларнинг ўзаги бўлган қишлоқ жамоалари келгусида воҳадаги илк давлатчилик ва илк шаҳарсозлик маданиятининг юзага келганлиги ҳамда тараққиётига асос бўлганлиги исботланган;
Хоразм воҳаси қадимги ёдгорликлари географияси, аҳолининг ҳудудий жойлашиш чегаралари, миграциялар ва маданий – иқтисодий алоқалар таҳлили асосида воҳадаги мил.авв. VII – милодий IV асрлар қишлоқлари, қишлоқ жамоалари марказлари бўлган шаҳарлар ва қалъалар ҳамда мазкур даврлар микровоҳалари жойлашиши ҳудудлари янги тузилган хариталар орқали аниқланган;
Қадимги Шарқ илғор маданий анъаналарининг миграциялар таъсирида Хоразм воҳасига кенг ёйилиши асосида воҳада эркин деҳқон жамоаларининг асосий маконлари сифатида бир қанча қишлоқларни бирлаштирган ҳамда муайян бир марказ шаҳарга эга бўлган микровоҳалар, Авестода акс этган воҳада илк давлатчиликнинг энг содда кўринишларидан бири бўлганлиги сифатидаги акс этганлиги асосланган;
Хоразм воҳаси илк темир даври меъморчилигида пахса, хом ғиштдан фойдаланиш каби маҳаллий анъаналар ташқи маданий таъсир уйғунлигида ривожланганлиги ҳамда мазкур меъморий-бинокорлик тарҳи антик даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мил.авв. VI – милодий IV асрлар Хоразм қишлоқ жамоалари тарихи ҳамда шу даврларда кечган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар тарихи мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси ва унга уланиб кетган Сариқамишбўйи пасттекислигида темир асридан бошлаб шакллана бошлаган деҳқончилик микровоҳалари ва уларнинг ўзаги бўлган қишлоқ жамоалари келгусида воҳадаги илк давлатчилик ва илк шаҳарсозлик маданиятининг юзага келиши ҳамда тараққиётига асос бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида ташкил қилинган қадимий Хоразм тарихи музейи бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-12-01-2002-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музейга ташриф буюрувчиларда  тарих соҳасидаги билимларини оширишга, ўлка тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникмаларга эга бўлишига имкон яратган;
Қадимги Шарқ илғор маданий анъаналарининг миграциялар таъсирида Хоразм воҳасига кенг ёйилиши асосида воҳада эркин деҳқон жамоаларининг асосий маконлари сифатида бир қанча қишлоқларни бирлаштирган ҳамда муайян бир марказ шаҳарга эга бўлган микровоҳалар, Авестода акс этган воҳада илк давлатчиликнинг энг содда кўринишларидан бири бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги 2953-сон Қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури”нинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-12-01-2003-сон маълумотномаси). Натижалар ҳудуда сайёҳлик экспедицияларининг янги йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилган;
Мил.авв. VI – милодий IV асрлар Хоразм қишлоқ жамоалари шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари, омиллари тарихи ҳамда шу даврларда кечган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар тарихи масаласига оид фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» teleradiokanali» ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Миллат ва маънавият», «Таълим ва тараққиёт» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» teleradiokanali» ДУК 2021 йил 13 апрелдаги 04-25-546-сон далолатномаси). Натижада телетомошабинларнинг Хоразм қишлоқ жамоалари шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари, шу даврларда кечган ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатлар тўғрисидаги билимларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish