Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатимов Баҳодир Манглибой ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Оролбўйида қадимги ҳарбий иш ва мудофаа тизими тарихи” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar990.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмоилович - тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кощанов Бахыт Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Нигора Азадовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Милодий IV асрга қадар Оролбўйида қадимги ҳарбий иш ва мудофаа тизими тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сўнгги бронза даври Оролбўйи тарихида қабилалар ўртасидаги ўзаро низолар ва ҳудудий тўқнашувлар пайтида, ов қуролларидан фарқли равишда, асосий вазифаларига кўра, ҳужум ва ҳимояга мўлжалланган бронза қурол-яроғларнинг дастлаб ишлатилиши ва илк темир даврида ҳарбий иш ривожланишининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллари аниқланган;
    мил.авв. VII-VI асрларда Оролбўйида ҳарбий уюшмалар ва илк давлатчилик шаклланиши натижасида, қуролланиш ва ҳарбий ишда намоён бўлган турлича янгиликларни, қурол-яроғлар ишлаб чиқаришнинг ихтисослашган соҳага айланиши, қўшинларни ташкил этиш аҳамиятининг ортиб бориши, ҳамда махсус қуролланган отлиқ ва пиёда қўшинларнинг пайдо бўлиши ва жамиятда жангчилар ва ҳарбий йўлбошчиларнинг ижтимоий мавқеи кучайиши каби ҳолатлар белгилаб берганлиги исботланган;
    қадимги Хоразмликлар ва сак қабилаларининг қурол-яроғлари ва ҳимояловчи яроғ-аслаҳалари, қўшин тури, ҳарбий тактикаси ва жанг усуллари тарихи ҳамда ҳарбий иш соҳасининг такомиллашиб бориши жараёнининг давлатчилик тараққиёти билан узвий боғланиши даврий жиҳатдан илк темир асри бошларидан милодий IV асрга қадар очиб берилган;
    антик даври Оролбўйида ҳужум ва ҳимоя қилиш қурол-яроғларга эга қўшинларни ташкиллаштириш, марказлашган давлат – Хоразм подшолиги чегаралари сархадларида ва савдо-алоқа йўллари бўйлаб ҳамда Амударёдан муҳим ҳарбий-стратегик кечувлар ёнида қалъаларнинг бунёд этилиши давлат сиёсати доирасида кенг кўламдаги мудофаа ишларининг янги асосларда амалга ошириш заруратидан келиб чиққанлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйида қадимги ҳарбий иш ва мудофаа тизими тарихи масаласини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
қадимги хоразмликлар ва сак қабилаларининг ҳарбий иш соҳасининг такомилашиб бориши жараёни, давлатчилик тараққиёти билан узвий боғланиши, қурол-яроғлар ва ҳимоя воситалари, қўшин тури, жанг тактикаси ва усулларининг тарихи даврий жиҳатдан илк темир даври бошларидан  милодий IV асрга қадар очиб берилган маълумотлардан ҳамда Оролбўйида ҳарбий истеҳкомларнинг қурилиши, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ҳужум ва ҳимоя қилиш қуролларга эга қўшинларни ташкиллаштириш, давлат чегара сарҳадлари ва савдо-алоқа йўллари бўйлаб,  Амударёдан муҳим ҳарбий-стратегик кечувлар ёнида қалъаларнинг бунёд этилиши, кенг кўламдаги мудофаа ишларининг янги асосларда амалга ошириш заруратидан келиб чиққанлиги ҳақида олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти Миллий ҳарбий меросни ўрганиш маркази томонидан миллий ҳарбий санъат тарихини ўрганишга доир тизимли ишларни олиб борилишида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 10/1288-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланилиши ўқув  дастур ва қўлланмаларни такомиллашувига хизмат қилган;
сўнгги бронза даври Оролбўйи тарихида қабилалар ўртасидаги ўзаро низолар ва ҳудудий тўқнашувлар пайтида ов қуролларидан фарқли равишда асосий вазифаларига кўра ҳужум ва ҳимояланишга мўлжалланган бронза қурол-яроғларнинг дастлаб ишлатилиши ва илк темир даврида ҳарбий иш ривожланиши жараёнининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омиллари ҳақида маълумотлар, мил. авв. VII-VI асрларда Оролбўйида темир даври бошланиши ҳамда ҳарбий уюшмалар ва илк давлатчилик шаклланиши натижасида қуролланиш ва ҳарбий ишда намоён бўлган турлича янгиликларни, қурол-яроғлар ишлаб чиқаришнинг ихтисослашган соҳага айланиши, қўшинларни ташкил этиш аҳамиятининг ортиб бориши, шунингдек махсус қуролланган отлиқ ва пиёда қўшинларнинг пайдо бўлиши ва жамиятда жангчилар, ҳарбий йўлбошчиларнинг ижтимоий мавқеининг кучайиши каби ҳолатлар белгилаб берганлигига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида 2021-2022 йилларда амалга оширилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги 10/1287-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш инновацион лойиҳанинг илмий аҳамиятини ошириб айрим назарий масалаларнинг ечими сифатида хизмат қилган;
қадимги хоразмликлар ва сак қабилаларининг ҳарбий иш соҳасининг такомиллашиб бориши жараёни, давлатчилик тараққиёти билан узвий боғланиши, қурол-яроғлар ва ҳимоя воситалари, қўшин тури, жанг тактикаси ва усулларининг тарихи даврий жиҳатдан илк темир даври бошланишидан IV асрга қадар очиб берилганлигига доир муайян илмий хулосалари ҳамда натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали томонидан эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йил 15 августдаги 06-28-1310-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларни илмий томошабинларда Оролбўйи ҳудудидаги ҳалқларнинг қадимги ҳарбий иш ва мудофаа тизими тарихи хусусида янгича тафаккурни шакллантиришга ва билимларни бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish