Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиримов Бекзод Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жалолиддин Мангубердининг мўғулларга қарши кураши ва унинг ҳалокатидан сўнг Яқин ва Ўрта Шарқда қолган хоразмликлар тақдири”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/750.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Машарипов Кудрат Юлдашевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сарыбаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент; Яхшиев Анвар Журакулович, тарих фанлари номзод, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жалолиддин Мангубердининг мўғулларга қарши кураши ва унинг ҳалокатидан сўнг Яқин ва Ўрта Шарқда қолган хоразмликлар тақдири тарихини очиб беришдан иборaт. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Мангубердининг Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари ҳукмдорлари ва ҳатто баъзи душманлари томонидан мўғулларга қарши ўзига хос “ҳимоя девори” сифатида эътироф қилинишидан келиб чиқиб, замонавий тарихшуносликда ушбу жараёнларни мазкур ҳудудлар халқларининг озодлик учун олиб борилган курашлари сифатида баҳолаш мумкинлиги асосланган; 
мўғулларнинг Хоразмшоҳлар сулоласи аъзолари ва яқин қариндошларини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларига қарамасдан, сулола аъзолари Хоразмшоҳлар давлати парчаланиб кетгандан кейин ҳам Мисрда (Сайфиддин Қутуз), мўғуллар давлатида (Туркон) ўз сиёсий фаолликларини давом эттирганлиги, Анадолида эса Жалолиддин Мангубердининг саркардалари ва издошлари (Сарухон ва бошқа саркардалар) бир неча сулолаларга асос солиб, сиёсий жараёнларда муҳим ўрин тутганлиги далилланган;
Жалолиддин Мангубердининг ҳалокатидан сўнг унинг ҳарбий қисмлари Кичик Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига тарқалиб, уларнинг авлодлари бугунги кунгача шу ҳудудларда яшаётганликлари, ўзларининг хоразмликлар авлоди эканлигини унутмаганликлари (“ҳорзумлу” (Харземли, Ҳерзем, Ҳарзам) номли топоним ва этнонимлари) илмий ва дала тадқиқотлари натижасида ва этно-географик хариталар орқали аниқланган; 
Баъзи замонавий тадқиқотларда шу пайтгача Жалолиддин Мангуберди ва унинг ҳалокатидан сўнг Яқин Шарқда қолган хоразмликларга нисбатан шаклланган нохолис фикрларнинг Жалолиддин Мангуберди ёки хоразмликларга рақиблари томонидан шу даврдаги сиёсий мафкура ва диний қарашлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб билдирилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуга доир олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Жалолиддин Мангубердининг Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари ҳукмдорлари ва ҳатто баъзи душманлари томонидан мўғулларга қарши ўзига хос “ҳимоя девори” сифатида эътироф қилинишидан келиб чиқиб, замонавий тарихшуносликда ушбу жараёнларни мазкур ҳудудлар халқларининг озодлик учун олиб борилган курашлари сифатида баҳолаш мумкинлигига асосланган хулосаларидан Хоразм Маъмун академиясида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1 ФА-0-16549 “Хоразм тарихи (I жилд энг қадимги даврлардан V асргача. II жилд. V асрдан XVI асргача)” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 3/1255-2389 – сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши Жалолиддин Мангубердининг Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларида олиб борган курашлари тарихининг моҳияти ва унинг аҳамиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган;
Мўғулларнинг Хоразмшоҳлар сулоласи аъзолари ва яқин қариндошларини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларига қарамасдан, сулола аъзолари Хоразмшоҳлар давлати парчаланиб кетгандан кейин ҳам Мисрда (Сайфиддин Қутуз), мўғуллар давлатида (Туркон) ўз сиёсий фаолликларини давом эттирганлиги, Анадолуда эса Жалолиддин Мангубердининг саркардалари ва издошлари (Сарухон ва бошқа саркардалар) бир неча сулолаларга асос солиб, сиёсий жараёнларда муҳим ўрин тутганлиги ҳақидаги натижаларидан республика миқёсида ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2022 йил 18 апрелдаги 64-сон маълумотномаси). Натижалар мўғул босқинчиларига қарши курашда Жалолиддин Мангубердининг ўрнини тўлақонли ва ҳаққоний тушуниш имконини берган; 
Жалолиддин Мангубердининг ҳалокатидан сўнг унинг ҳарбий қисмлари Кичик Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига тарқалиб, уларнинг авлодлари бугунги кунгача шу ҳудудларда яшаётганликлари, ўзларининг хоразмликлар авлоди эканлигини унутмаганликлари (“Ҳорзумлу” (Харземли, Ҳерзем, Ҳарзам) номли топоним ва этнонимлари) илмий ва дала тадқиқотлари натижасида ва этно-географик хариталар орқали аниқланган натижалардан 2021 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Oʻzbekiston tarixi” телеканалида “Мавзу” туркумидан эфирга узатилган “Жалолиддин Мангуберди жасорати” телекўрсатуви, 2022 йил 2 февраль куни намойиш этилган “Манбалар сўзлаганда” кўрсатувлар сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston teleradiokanali”нинг 2022 йил 18 апрелдаги 40-40-167-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Ануштегин Хоразмшоҳлар давлати ҳақидаги билимларини хусусан Жалолиддин Мангубердининг мўғул босқинчиларига қарши мардонавор курашганлиги уларнинг ватанпарварлик жасоратлари билан боғлиқ тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish