Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Хумоюн Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Шимоли-ғарбий Бақтриянинг Кушонлар даври маданий тараққиёти, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tar1033.
Илмий раҳбар: Сулейманов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович тарих фанлари доктори доцент, Пидаев Шокиржон Расулевич тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси ҳудудларидаги археологик ёдгорликларда тўпланган материаллар асосида нашр қилинган илмий маълумотларга таяниб, Шимоли-ғарбий Бақтриянинг кушонлар даври маданий тараққиёти хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимоли-ғарбий Бақтрия кушонлар даври маданий тараққиёти ўтроқ ва номад (кўчманчи) маданиятлар симбиози ва Кушон подшолиги даврида буддавийликнинг таъсирида остида ўзига хос (маҳаллий) маданиятнинг шаклланиши босқичларига  ажратилган;
Кушон подшолиги даврида шаҳарсозлик маданияти анъаналари тараққиётида эллин ва ҳинд (буддавийлик) меъморчилиги элементларининг (хомашё базаси, қурилиш  услублари, бино ва иншоотлар турлари, фасад ва интерьерларга туширилган нақш ва тасвирларнинг семантик хусусиятлари, мудофаа иншоотлари, шаҳарлар тарҳи) таъсири бўлганлиги исботланган;
кушонлар даврида ранг-тасвир ва ҳайкалтарошлик санъатларининг иконографияси ва семантикаси (геральдик, символик, антропоморф ва зооморф тасвирлар) маҳаллий, эллин, ҳинд ҳамда сак-юэчжи қабилалари маъданиятларининг симбиози натижасида тараққий этганлиги аниқланган;
Кушонлар даврида Шимоли-ғарбий Бақтрияда буддавийлик расман давлат дини ҳисобланган бўлсада, аҳоли орасида маҳаллий диний қарашлар кенг сақланиб қолганлиги ва диний сиёсатда бағрикенглик тамойилига амал қилинганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимоли-ғарбий Бақтриянинг кушон даври маданий тараққиёти жараёнларини тадқиқ этиш доирасида ишлаб чикилган назарий ва амалий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
Шимоли-ғарбий Бақтрия кушонлар даври маданий тараққиёти ўтроқ ва номад (кўчманчи) маданиятлар симбиози ва Кушон подшолиги даврида буддавийликнинг таъсирида остида ўзига хос (маҳаллий) маданиятнинг шаклланиши босқичларига доир келтирилган илмий тадқиқот натижалари Термиз археология музейи ҳамда Маданий мерос агентлиги архиви фондларини янги маълумотлар билан бойитган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги 2022 йил, 21 апрелдаги 01-01/-1060-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар Ўзбекистон тарихий-маданий меросини асраб авайлашга оид маълумотларни бойитишга хизмат қилган;
Шимоли-ғарбий Бақтриянинг Кушон подшолиги даври маданий тараққиёти хусусиятларини ўрганилиши,  Кушон подшолиги даврида шаҳарсозлик маданияти анъаналари тараққиётида эллин ва ҳинд (буддавийлик) меъморчилиги элементларининг таъсири бўлганлиги, ранг-тасвир ва ҳайкалтарошлик санъатларининг иконографияси ва семантикаси  маҳаллий, эллин, ҳинд ҳамда сак-юэчжи қабилалари маъданиятларининг симбиози натижасида тараққий этганлиги,  аҳоли орасида маҳаллий диний қарашлар кенг сақланиб қолганлиги ва диний сиёсатда бағрикенглик тамойилига амал қилинганлиги юзасидан олинган илмий натижалар “O'zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 23 июндаги 06-28-981-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар маданий меросни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодга қолдириш масалаларини тарғиб қилишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish