Sayt test rejimida ishlamoqda

Утанов Уткир Қурбоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабалар маънавиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Рed341.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

Илмий раҳбар: Шодиев Нарзиқул Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларнинг маънавиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг маънавиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари маънавий идеалнинг белгиловчи роли ва аҳамиятини асослаш орқали бўлажак ўқитувчиларда маънавий-ахлоқий ҳамкорлик қобилиятини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;

аудиториядан ташқари машғулотларни ташкил этиш жараёнида талабаларнинг маънавиятини ривожлантиришнинг интеграциялашган тизими  маънавий муҳит ва маънавий идеал билан уйғунлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган; 

талабалар маънавиятини ривожлантиришнинг профилактик технологияси  касбий-педагогик йўналганлик, муваффақиятга интилиш ва эмпатия даражаси диагностикаси ҳамда коррекцияси асосида такомиллаштирилган;

аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларнинг маънавиятини ривожлантириш (эмоционал-ҳиссий, интенсив таъсир этиш, интегратив компонентлар) витаген ва герменевтик тарбия технологиялари асосида  такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларнинг маънавиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини яратиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:

талабаларнинг маънавиятини ривожлантиришнинг таксономик мезонлари, блок-модулли компонентлари, интеграциялашган мазмуни олий таълим тизимининг таълим соҳасига доир Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналишларининг малака талаблари («Ўзстандарт» агентлигининг 2015 йил 23 февралдаги 308-сонли хулосаси билан тасдиқланган) мазмунига сингдирилган. Мазкур талабалар маънавиятини ривожлантиришнинг таксономик мезонлари бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларини такомиллаштириш ҳамда маънавий-маърифий фаолиятга доир компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 

 аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабалар маънавиятини ривожлантириш босқичлари, гуруҳ мураббийи ва талабаларнинг фаолият турлари, инструментал-дидактик воситаларини ўзида акс эттирувчи тарбия технологияси олий таълим муассасаларида «Биринчи курс мактаби» тарбия тизими ҳамда микрогуруҳларда тьюторлик фаолиятини ташкил этиш жараёнида амалиётга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2652-сон маълумотномаси). Аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабалар маънавиятини ривожлантириш технологияси биринчи курс талабаларининг ижтимоий мослашувини жадаллаштириш ҳамда микро гуруҳларда тарбиявий ишлар  самарадорлигини ошириш имконини берган;

кўмакчи-компьютерли тизим ва “Самарқанд маънавият ўчоқлари” электрон харитаси талабаларнинг “Маънавият куни”даги фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда тарихий-маданий объектларни муҳофаза қилиш мутахассислари ва экскурсоводларнинг музей-педагогик фаолиятини самарали амалга ошириш имконини берган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2652-сон маълумотномаси). Натижада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган талабаларнинг Самарқанд вилоятидаги тарихий-маданий объектларни чуқур ўрганишлари асосида  маънавий билимларининг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish