Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоиров Илхом Ёриевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон цивилизациявий тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва тенденциялари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal104.
Илмий раҳбар: Юлдашева Фарида Хужамкуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fаl.60.04.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор; Иззетова Эмине Мустофаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда цивилизациявий ривожланиш хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ва уни янада такомиллаштириш омилларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    цивилизация ва маданиятга тарихий  шаклланган қарашлар ва бутун концепция, цивилизация ва маданият аналогияси ва идентификациясининг (қайтарилмаслиги, ўзига хослиги, тарихий анъаналари), жамият ҳаёти тараққиётини цивилизация тараққиёти эканлиги, маданий ўсишнинг бурилиш вақтлари, унинг диахроник ва синхроник жиҳатлари очиб берилган;    
миллий давлатчилик ва унинг асосларини мустаҳкамлаш, дунё маданияти ютуқларини, дунёвий, миллий ва диний қадриятлар Янги Ўзбекистоннинг барқарор  цивилизацион ва маданий ривожланишининг зарур шарти ва боғловчи омили эканлиги далилланган; 
    Шарқ ва Ғарб цивилизацияси ва маданиятининг фарқ қилувчи икки хил ижтимоий тизим эканлиги, плюрализм, бошқа ижтимоий-сиёсий тизимлар билан конструктив диалог  ҳамда жамиятнинг барча соҳаларини кенг модернизация қилиш Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур шарти эканлиги асослаб берилган;
“цивилизация” тушунчасининг генезиси асосида цивилизациянинг диалектик жиҳатдан динамик, ижтимоий-тарихий ва аксиологик сифатларига эгалиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниш. Ўзбекистон цивилизвцияли тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва йўналишларининг аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“цивилизация” тушунчасининг генезисини таҳлил этиш асосида   цивилизациянинг диалектик жиҳатдан динамик, ижтимоий-тарихий ва аксиологик  сифатларига эга эканлилига доир хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбрлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ – 3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар каби Ватан тақдирига юксак дахлдорлик, шижоат ва фидойилик туйғуларини шакллантириш бўйича Фарғона водийси ёшлари ўртасида “Ўзбекистон халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!”, “Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур”, Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни”, “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзуларида бир қатор тадбирлар, семинар-тренинглар ўтказишда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 27 декабрдаги 02/02 – 1709-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг Ўзбекистоннинг янги тараққиётида цивилизацион тенденцияларнинг асосий йўналишлари тўғрисида тасаввурлари янада кенгайди; 
миллий давлатчилик ва унинг асосларини мустаҳкамлаш, дунё маданияти ютуқларини, дунёвий, миллий ва диний қадриятлар Янги Ўзбекистоннинг барқарор  цивилизацион ва маданий ривожланишининг зарур шарти ва боғловчи омили эканлигини далилланганига оид таклиф ва тавсиялар цивилизация ва маданиятга тарихий  шаклланган қарашлар ва бутун концепция, цивилизация ва маданият аналогияси ва идентификациясининг (қайтарилмаслиги, ўзига хослиги, тарихий анъаналари), жамият ҳаёти тараққиётини цивилизация тараққиёти эканлиги, маданий ўсишнинг бурилиш вақтлари, унинг диахроник ва синхроник жиҳатларини очиб берилганига оид илмий хулосалар қўмита томонидан “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги (2019 йил 23 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган) Қонун лойиҳасининг 3-11 моддалари (фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этишининг асосий принциплари)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 11 октябрдаги 06/2-232-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида цивилизацион юксалишнинг мавжуд ҳуқуқий-меъёрий базасини янада такомиллаштириш, янги қонун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга қўллаш жараёнини мониторинг қилишга доир фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
миллий давлатчилик ва унинг асосларини мустаҳкамлаш, дунё маданияти ютуқларини, дунёвий, миллий ва диний қадриятлар Янги Ўзбекистоннинг барқарор  цивилизацион ва маданий ривожланишининг зарур шарти ва боғловчи омили эканлигини далилланганига оид таклиф ва тавсиялар 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-099 рақамли “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида нашр этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманинг “Маънавий янгиланишлар ва уларнинг замонавий баркамол инсон тарбиясига таъсири” бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 29.03 – 813-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни тарбиялаш жараёнида миллий тараққиётнинг ўзига хосликларини тушунтириш имкониятлари кенгайган;
Шарқ ва Ғарб цивилизацияси ва маданиятининг фарқ қилувчи икки хил ижтимоий тизим эканлиги, плюрализм, бошқа ижтимоий-сиёсий тизимлар билан конструктив диалог  ҳамда жамиятнинг барча соҳаларини кенг модернизация қилиш Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур шарти эканлиги асослаб берилганига оид хулосалар Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йўли”да амалга оширишга оид Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти кенгашининг чора-тадбирлар дастури ни ишлаб чиқишда ва дастур доирасида 2019 йил 26 апрель куни “Ёшлар маънавий камолотида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг роли” мавзуси бўйича тадбир сценарийси ва дастурлар тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 11 ноябрдаги 04.13/5063-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, айниқса, ёшларнинг Ўзбекистон цивилизацияли янги тараққиёт босқичи маданий хусусиятларига доир тасаввурлари янада кенгайган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish